Қайднома

Қидирув

"Сурхон" жамоаси машғулотлари давом этади. Таркибда янги футболчилар бор

"Сурхон" жамоаси машғулотлари давом этади. Таркибда янги футболчилар бор

  11.01.2021 14:15
  0
  214

"Сурхон" жамоаси Тошкентда янги мавсумга тайёргарликни давом эттирмоқда. Бугунги машғулотларда бир қатор янги футболчилар келиб қўшилди.

Жумладан, ўтган мавсумни "Бухоро" таркибида ўтказган Зоҳир Пиримов жамоа машғулотларига келиб қўшилди.

Бундан ташқари ўтган мавсумни "Қўқон-1912" жамоаси таркибида ўтказган, ёш ва тажрибали ҳимоячи, Ўзбекистон олимпия терма жамоаси аъзоси Жасур Ёқубов ҳам "Сурхон" машғулотларида иштирок этмоқда.

Шунингдек, ўтган мавсумни Наманганнинг "Навбаҳор" жамоаси таркибида ўтказган тажрибали дарвозабон Дилшод Ҳамроев ҳам вохаликлар машғулотларида иштирок этмоқда.

Тайёргарлик давомида "Сурхон" жамоаси бир қатор ўртоқлик учрашувлари ҳам ўтказади.


Манба: photo_2021-13.jpg


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz