Қайднома

Қидирув

“Металлург” йиғинни бошлади

“Металлург” йиғинни бошлади

  11.01.2021 22:00
  0
  179
“Металлург” йиғинни бошлади

 Хабар берганимиздек, Бекободнинг “Металлург” жамоаси янги мавсум тадоригини январь ойининг иккинчи ҳафтасидан бошлашни режалаштирганди. Жамоа аъзолари кеча пойтахтимиздаги “Ўзбекистон” меҳмонхонасида жамланишди. Бугундан эса машғулотлар “Дўстлик” стадионида бошланди. Аввалига футболчиларнинг жисмоний тайёргарлигини тиклаш машқларига эътибор қаратилди. Машғулот сўнгида эса футболчилар тўп билан ишлашга ўтишди.

Ўтган мавсум билан солиштирганда, “Металлург” таркибида бир қатор ўзгаришлар бўлиши кутилмоқда. Хусусан ярим ҳимоячи Абдураҳмон Абдулҳақов янги мавсумни ижара асосида Суперлиганинг янги вакили – “Турон” жамоасида ўтказиш учун Яйпан клуби сафига бориб қўшилди.

Ҳимоячилар – Аббос Отахонов, Жасур Ўринов, ярим ҳимоячилар Муҳаммад Исаев, Худойшукур Сатторов, ҳужумчи Муродбек Бобожонов ҳам кейинги фаолиятини бошқа клубларда давом эттиришади. Мазкур ўйинчилар билан шартнома муддати узайтирилмади ва улар эркин агент сифатида “Металлург”ни тарк этишди.

“Металлург” ПФК жамоаси клубни тарк этган барча футболчиларга самарали ҳамкорлик учун миннатдорлик билдиради ва уларнинг кейинги фаолиятига омад ёр бўлишини тилайди.

Бекободликларнинг мавсум олди йиғинида жамоа ўзаги сақлаб қолинган ҳолда ўтган йили мавсум кашфиёти бўлган U 21 жамоасидан қатор ўйинчилар жалб этилган. Бундан ташқари бир қатор янги футболчилар ҳам кўрикдан ўтишяпти. Улардан кимлар билан шартнома имзоланишини вақт кўрсатади. Шундан кейингина клубга қабул қилинган янги ўйинчилар ҳақида батафсил маълумот берилади”, - дейилади клуб матбуот хизмати хабарида.


Манба: @fcmetallurg


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz