Қайднома

Қидирув

Қуралайим - «Пахтакор»!

Қуралайим - «Пахтакор»!

  12.01.2021 06:06
  0
  723
Қуралайим - «Пахтакор»!

Қуралайжон, қуралай,

Номгинангдан айланай.

Шоҳсупада бўлавер,

Доим буюк қолавер!

 

Қўш совринлар муборак,

Мухлислардан чош тилак.

Яна кучайиш керак,

Ютуқлар келар демак!

 

Энди навбат - Осиё,

Ягона қол, бир дунё!

Мухлисларнинг тилаги,

Юрак жўшқин истаги!

 

Йигитларга тасанно,

Ҳаммаси кучли, танҳо.

Ҳамжиҳатлик бор аъло,

Олтин сифат бебаҳо!

 

Сардор асли бузувчи,

Ҳужумларни бошловчи.

Санъат тилида айтсак,

Мусиқачи, қўшиқчи!

Достонбекнинг юриши,

Мухлисларни шодлатар.

Бехос берган зарбаси,

«Кипер»ни зириллатар!

 

Ҳожиматов қолишмай,

Майдонда ишлар тинмай.

Ҳужумчисан, рост айтай,

Номинг чиқсин Жасурдай!

 

Жалолиддин финтлари,

Ўхшатади Биродардай.

Нозик узатмалари,

Шоҳга булбул қўнгандай!

 

Черанжоннинг голларидан,

Лол қолмаганлар борми?

Игорь билан тандеми,

Қувонтирар кўзларни!

 

Майдон аро ишловчи,

Ҳамробеков хавбек-чи.

Рақибларни тўсувчи,

Жозибали ўйинчи!

Козак худди «атаман»,

Ёшлар учун оғажон.

Ўйинингга ошиқман,

«Пахтакор»га меҳрибон!

 

Фаррухжонга ҳеч гап йўқ,

Ўйини зўр, «фара»дай.

Ҳимояда учар ўқ,

Ўйнаганда кўнгил тўқ!

 

Кримец билан мос Анзур,

Ҳимоя учун манзур.

Ўйинида бор ҳузур,

Бўлинглар буданда зўр!

 

Алижонов ҳамласи,

Чўчитар рақибларни.

Ўйинлари чиройли,

Раҳмат, ота-онаси!

 

Қувватовга куч-қувват,

Сезгир бўлсин, у ҳар вақт.

Киперга ишондик нақд,

Омад берсин ушбу тахт!

Зўр ўйнагин, Акрамжон,

Она юртинг Қўқонжон.

Футбол бешиги бўлган,

Навқирон йигитисан!

 

Тахаллуси Мессидир.

Иқтидори анча бор.

Кўплар унга харидор,

Зўр ишлагин, Жавоҳир!

 

Аброрбек, ҳали ёшсан,

«Пахтакор»га лойиқсан.

Ўғлонисан, шерисан,

Меҳнат бирла ўсасан!

 

Кримец - ажойиб сардор,

«Пахтакор»га вафодор.

Ўйинингда маъно бор,

Ўйна доим бетакрор!

-----------------------------

Ғуломжон ҲАМИДОВ,

Тошкент шаҳри


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz