Қайднома

Қидирув

Яна бир номинация қўшилса...

Яна бир номинация қўшилса...

  12.01.2021 08:08
  0
  166
Яна бир номинация қўшилса...

Ўзбек футболи учун бир мунча оғир ўтган 2020 йил ҳам якунланди. 26 декабрда муносиблар тақдирланди. Энди трансферлар мавсумидаги олди-сотди жараёнини диққат билан кузатамиз. Кимга омад кулиб боқади, кимнинг имконияти юқори, вазиятдан кимлар унумли фойдаланади, буни фақат вақт кўрсатади. Жамоаларимиз ўзига маъқул деб топган футболчиларни таркибига қўшиб олиш баробарида, хориждан таклиф олаётган ўйинчиларини ўз вақтида қўйиб юборишни ҳам ўрганса, бундан фақатгина футболимиз ютади.

Ўзбек футболчилари легионерга айланган аввалги йилларга ҳурмат сақлаган ҳолда айтишимиз мумкинки, бу борада 2020 йил бошқа йилларга қараганда анча омадли келди. Хорижга йўл олган ҳамюртларимизнинг аксарияти шунчаки легионер бўлибгина қолмай, балки ўз жамоаси етакчиларига айланишди.

Жасур Яхшибоев дастлаб «Энергетик-БГУ», кейин эса «Шахтёр Солигорск»нинг асосий футболчиларидан бирига айланиб, барчани хушнуд этган бўлса, Европадаги фаолиятини айнан «Энергетик-БГУ»да бошлаган Шаҳбоз Умаров кейинчалик ЕЧЛдаги иштироки билан танилган БAТЭга трансфер қилинди. Aзиз Ғаниевнинг трансфери ҳам эътиборга молик. Жасур Жалолиддинов ва Остон Ўруновлар эса Россия Премьер-лигаси грандлари эътиборига тушишди. Уларнинг асосий таркибда тушмаётгани бошқа масала, бироқ трансфернинг амалга ошгани жуда катта воқеликдир. Ўзбек футболи учун 2020 йилнинг энг ажойиб, ёқимли трансфери - Элдор Шомуродовнинг Италия «A» Серияси вакили «Женоа» таркибига қўшилганидир. Маҳоратли ҳужумчи кучли бешликда гол урган илк ўзбекистонлик футболчи сифатида тарихда қоладиган бўлди. Ҳали Элдорга етарлича вақт берилса, асосий футболчи сифатида ҳам ўзини кўрсатишга эришади. Бу ўзгаришлар замирида нафақат футболчиларнинг меҳнати, балки ўзбек футболи ва футболчиларига бефарқ бўлмаган агентларнинг ҳам ҳиссалари бор, албатта.

Энди 2020 йилнинг 26 декабрь куни бўлиб ўтган тақдирлаш маросимига қайтсак. 22та номинация орасида биргина шу «Йилнинг энг яхши трансфери» номинацияси етишмадимикан, деган хаёл ўтгани бор гап. Aгар мана шу номинация йўлга қўйилганида эди, Шомуродов, Яхшибоев, Умаров, Ўрунов каби футболчиларимиздан бирини танлаш учун ҳам қизғин баҳс-мунозаралар, сўровномалар ўтказилган бўларди. Ёки аксинча, Суперлигамизга келадиган легионерлар ўртасида ҳам ўтказилганда ёмон бўлмасди ва бу борада яққол етакчи ҳам аниқ эди - «Насаф» ярим ҳимоячиси Марко Станоевич.

Биз ЎФA ва ПФЛдан 2021 йил якунлари сарҳисоб қилинаётганда, мана шундай номинацияни йўлга қўйишларини сўраб қолган бўлардик. Балки ўша пайт рўйхат янада кенгаяр, легионерга айланиши кутилаётган Машарипов, Сергеев, Йўлдошев ёки яна бошқа ҳамюртларимизнинг янги жамоадаги фаолиятларини муҳокама қилармиз...

2021 йилги футбол мавсуми барчамиз учун омадли келсин!

Орол НОРБОЕВ


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Вадим Абрамов миллий терма жамоамизни ЖЧ-2022 олиб чиқишига ишонасизми?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz