Қайднома

Қидирув

"Қўқон-1912": Мавсумга тайёргарликнинг 2-босқичи бошланди

"Қўқон-1912": Мавсумга тайёргарликнинг 2-босқичи бошланди

  12.01.2021 00:00
  0
  191

2021 йилги футбол мавсумида ўз олдига юксак мақсадларни қўяётган “Қўқон-1912” жамоаси , янги мавсумга тайёргарликнинг 2-босқичини бошлади.

Бахтиёр Ашурматов шогирдлари бугун, 11 январь кунидан Тошкент шаҳрида йиғилиб машғулотларга киришишди. Тошкентдаги машғулотларга жамоанинг барча асосий таркиб футболчилари ҳамда Қўқонда бўлиб ўтган дастлабки йиғинда ўзини яхши томонлама кўрсатган футболчилар таклиф қилинди. Пойтахт йиғинида жамоанинг асосий етакчилари Мурод Холмуҳаммедов, Қувондиқ Рўзиев ҳамда Александр Мерзляковлар ҳам жамоа сафига қўшилишган. Жамоанинг бугунги машғулотлари “Тўқимачи” стадионида бўлиб ўтди.
Тошкентдаги машғулотлар 20 январга қадар давом этиши кўзда тутилган. Мураббийларнинг режаларига кўра мазкур йиғин давомида иккита назорат учрашуви ҳам ўтказилади. Назорат ўйинлари қайси жамоалар билан ва қачон ўтказилиши борасида алоҳида хабарни ижтимоий тармоқларимизга жойлаймиз.


Манба: ФКҚЎҚОН-1912


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz