Қайднома

Қидирув

Дан Петреску "Қайсериспор"ни қабул қилиб олди

Дан Петреску "Қайсериспор"ни қабул қилиб олди

  12.01.2021 10:40
  0
  176
Дан Петреску

Бир кун олдин Петреску тиббий кўрикдан ўтди ва кейин яна бир йилга узайтириш имконияти билан 1,5 йилга шартнома имзолади.

«Мен бу ерда бўлганимдан жуда хурсандман. Шу пайтгача ишлаган барча жамоаларда бундай қабул қилинмагандим. Мен таваккални яхши кўраман. Буни ёқтирмайдиган ҳар қандай инсон муваффақиятга эришолмайди. Туркия чемпионати жуда мураккаб ва яхши лига. Муваффақиятли бўлиш учун кўп ҳаракат қиламиз. Биз учун энг муҳими очко тўплаш. Мақсадимиз клубни юқори даражага олиб чиқишдир. Жамоамизни катта ўзгаришлар қилмасдан лигада сақлай оламиз ва келаси йил янада жиддий мақсадлар билан ишимизни давом эттирамиз», - деди Петреску.

53 ёшли мутахассиснинг собиқ клуби “Клуж” эди. Россияда Петреску “Кубан” ва Москванинг “Динамо” жамоаларига мураббийлик қилган. Шунингдек, декабрь ойида Петрескунинг агенти мураббийнинг ЦСКА ёки "Спартак"да ишлаш истаги борлигини эълон қилганди.



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz