Қайднома

Қидирув

Илёс Зейтуллаев: “Шомуродов хали кучли клублардан чақирув олади”

Илёс Зейтуллаев: “Шомуродов хали кучли клублардан чақирув олади”

  12.01.2021 13:25
  0
  251
Илёс Зейтуллаев: “Шомуродов хали кучли клублардан чақирув олади”

Футболчилик фаолиятида Италиянинг “Ювентус” клуби аъзоси сифатида танилган хамюртимиз Илёс Зейтуллаев Элдор Шомуродовга “Ювентус” клуби томонидан бўлаётган қизиқиш ҳақида гапирди.

“Элдорга «Ювентус» қизиқаётганини эшитиб, жуда ҳам хурсанд бўлдим. Чунки бу Ўзбекистон футболи учун жуда муҳим. Охирги ўйинларда у ўзини яхши кўрсатмоқда ва яхши спорт формасига ҳам кириб олди. Мен эксперт ёки инсайдер бўлмасамда, «Ювентус»нинг қизиқиши ҳақида гап чиқдими, демак Турин клуби томонидан ҳақиқатдан ҳам эътибор бўлган. Ҳар ҳолда бу клубнинг Моратага ўринбосар қидираётгани айтилаётганди. Элдор – жуда ҳам иқтидорли футболчи. У ўзини кўрсатишда давом этса, унда катта клубларда ўйнаш учун имконият бўлади. Худо хоҳласа, у ҳали «Ласио», «Милан», «Интер» ёки «Ювентус»дан чақирув олади. Шомуродовга катта клублар қизиқаётгани энг аввало унинг ўзини меҳнати самараси. Айтайлик, агентларинг минг зўр бўлса, аммо ўзинг футбол ўйнай олмасанг, эътиборга тушмайсан. Чуни агентлар сенинг ўрнинга футбол ўйнаб беришмайди”, - деди ватандошимиз.



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz