Қайднома

Қидирув

Регламент-2021да футболчиларга ҳам қизиқарли бўлган саволларга жавоблар мавжуд

Регламент-2021да футболчиларга ҳам қизиқарли бўлган саволларга жавоблар мавжуд

  13.01.2021 10:00
  0
  613
Регламент-2021да футболчиларга ҳам қизиқарли бўлган саволларга жавоблар мавжуд

Футболчилар янги клуб билан шартнома имзолаш олдидан шу соҳа ҳақида яхши тасаввурга эга инсонлар билан маслаҳатлашишларини тавсия қиламиз.

Биз яқиндагина Футболчилар мақоми ва уларнинг ўтиши бўйича регламентни янгилаб, уни клубларга тақдим этдик. Бунда футболчиларни қизиқтириши мумкин бўлган саволларга жавоблар мавжуд. Кўряпмизки, ўйланмай туриб имзоланган шартномаларнинг оқибати яхши бўлмаяпти. Футболчилар ва клублар йил бўйи бир-бирларининг устиларидан ёзув-чизув қилгандан кўра, ҳамма нарсани пухта келишиб олганлари маъқул. Бизда соҳани яхши тушунадиган инсонлар кам, аммо йўқ эмас. Ва ишонманки, улар маслаҳат сўраб мурожаат қилган футболчиларга ёрдам беришади.

Шунингдек, ФИФА томонидан трансфер тақиқи қўйилган клублар мавжуд. Улар билан шартнома имзолаб қўйган футболчилар билишлари керакки, тақиқ олиб ташланмагунига қадар, мазкур шартномалар ЎзПФЛ рўйхатидан ўтказилмайди. Бу эса мазкур футболчиларнинг бир неча ойлар катта футболсиз қолишларини билдиради. Мана шундай ҳолатлар бўлмаслиги учун биз Футболчилар уюшмаси билан ҳамкорлик қиляпмиз.

Агар сиз ушбуни ўқиётган бўлсангиз ва сизнинг футболчи танишингиз бўлса, керак бўлса футбол билан шуғулланаётган ёш фарзандингиз бўлса, ФИФА белгилаб қўйган бандлар масаласида соҳа мутахассислари билан маслаҳат қилишларини айтинг.


Манба: @diyorimamkhodjaev


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz