Қайднома

Қидирув

Назорат учрашуви. “Навбаҳор” “Андижон”ни мағлуб этди

Назорат учрашуви. “Навбаҳор” “Андижон”ни мағлуб этди

  13.01.2021 14:05
  0
  116
Назорат учрашуви. “Навбаҳор” “Андижон”ни мағлуб этди

Бугун Намангандаги "Ёш куч" ўйингоҳида "Навбаҳор" ва"Андижон" жамоалари ўртоқлик учрашувида куч синашишди.

Бугун "Навбаҳор" жамоаси ўртоқлик учрашуви доирасида ўз майдонида "Андижон"ни қабул қилди. Учрашув тенгкурашлар остида кечди, бир неча вазиятларда андижонликлар дарвозабони Жасур Умрзоқов муқаррар голлардан қутқарган бўлса, яна айрим вазиятларда "лочинлар" тўпни дарвозага йўллашда адашишди. Ўйин тақдирини 90-дақиқада урилган гол ҳал қилди ва "Навбаҳор" кичик 1:0 ҳисобида ғалабани тантана қилди. 

Иккинчи бўлимда “Навбаҳор” асосий таркибидаги барча футболчилар захирага олинди ва ёш футболчилар майдонга туширилди. Шунингдек, африкалик легионер футболчи Самуэл Ирие ҳам ўйиннинг 35-дақиқасида майдонга туширилди ва 70-дақиқада яна захирага олинди. Катта эҳтимол билан ушбу футболчини ўз юртига жўнатиб юборилади (кўрстаган ўйини учун). Икки нафар фербиялик футболчи эса майдонга тушмади.

Мазкур баҳсни вилоят ҳокими Шавкат Абдураззоқов ҳам бевосита стадиондан кузатиб борди.

Ўртоқлик учрашуви.

"НАВБАҲОР" – "АНДИЖОН" 1:0 
13 январь 2021 йил. Наманган. "Ёш куч" стадиони. 12:00

"Андижон": Жасур Умирзоқов, Миркомил Локаев, Камрон Нажафалиев, Усмонали Исмоналиев, Суннат Турғунбоев, Бахтиёр Қосимов, Муҳаммадкарим Тоиров, Камрон Саидазимов, Фарход Сохибжонов, Суннатилла Мамадалиев, Жамшид Ҳомидов

"Навбаҳор": Ўткир Юсупов, Игорь Голбан, Азим Аҳмедов, Даврон Ҳошимов, Азиз Турунбоев, Мирзоҳид Ғофуров, Забиҳилло Ўринбоев, Ислом Рашидхонов, Иван Соловьёв, Сардор Теляков, Эҳсони Панчшанбе.



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Вадим Абрамов миллий терма жамоамизни ЖЧ-2022 олиб чиқишига ишонасизми?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz