Бекободнинг «Металлург» жамоаси ҳужумчиси ва тўпурари Шаҳзод Убайдуллаев бугун, 13 январь куни Беларусь чемпиони – «Шахтёр» клуби билан шартномани расмийлаштирди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар бермоқда.
«Беларусь чемпионатида тўп сураётган ўзбекистонлик футболчилар сони яна бир нафарга ошди. 2020 йилги мавсумда Беларусь Олий лигасида Жасурбек Яхшибоев, Шаҳбоз Умаров ва Ҳумоюнмирзо Иминов сингари ўзбекистонлик футболчилар фаолият олиб борганди.
«Металлург» клубининг 22 ёшли косонсойлик ҳужумчиси 8 январь санасида Беларусга учиб кетганди. Убайдуллаев бўлғуси клуби қароргоҳида тиббий кўрикдан ўтди. Кеча томонлар бир тўхтамга келишди ҳамда ўзаро икки йиллик шартнома имзоланди», - дейилади хабарда.
Сизгая яхши маълумки, ўтган йили мазкур клуб шарафини ўзбекистонлик бошқа бир ўйинчи Жасур Яхшибоев ҳам ҳимоя қилганди.
Тасдиқланмаган маълумотларга кўра «Шахтёр» клуби Шаҳзод Убайдуллаев учун «Металлург» клубига 150 минг АҚШ доллари трансфер пули тўлаши белгиланган. Солигорск жамоаси бу йил Чемпионлар лигаси саралаш босқичида иштирок этади.
Футболчининг ўзи ушбу жамоада 8-10 минг доллар атрофида ойлик маоши, ғалаба учун 1-2 минг доллар ва ҳар бир урилган голи учун алоҳида бонус сукофот пуллари олиши мумкин.
Маълумот учун, «кончилар» Шаҳзод Убайдуллаевни 2020 йил бошида «Машъал»дан 500 миллион сўмга сотиб олганди. 22 ёшли форвард Суперлига-2020да 26 ўйинда майдонга тушиб, 8та голга муаллифлик қилган. Футболчилик фаолиятини "Косонсой" (1-лига) клубида бошлаган бу футболчи кейинчалик "Машъал"(1-лига), "Андижон" (Олий лига) жамоаларида ҳам фаолият кўрсатган.
Айтганча, Шаҳзодбек ўтмишда маҳоратли футболчилар бўлишган Умид Жўраевнинг уғли. Бахтиёр ва Абдураззоқ Жўраевларнинг жияни ҳисобланади.
ШАҲЗОД УМИДЖОН ўғли УБАЙДУЛЛАЕВ (Туғилган санаси: 1998 йил 2 март, Туғилган жойи: Наманган вилояти Косонсой тумани) Ёши: 22 Бўйи:1,77 м
Клуби: «Металлург», Шартномаси: 2022 йил 31 декабргача эди
Трансфер суммаси: 450 минг евро (энг юқори нархи - 450 минг евро. 2020 йил 28 декабрь)
Бу йилдан Ўзбекистон миллий термасига жалб этилган «Металлург» форварди мавсум давомида рақиблар дарвозасига бир-биридан чиройли 8та гол урди. Футболчи умумий ҳисобда Суперлигада 50та ўйин ўтказиб, 17та гол ва 5та самарали узатмани амалга оширгани ҳолда, майдонда 3587 дақиқа ҳаракат қилган. Ўзбекистон кубогида эса 3та ўйинда 1тадан гол ва ассист муаллифига айланиб, жами 259 дақиқа тўп сурди. Шунингдек, Убайдуллаев мавсум-2020да «Металлург» таркибида Суперлиганинг барча 26та ўйинида майдонга тушган 3 нафар футболчи (Станислав Андреев ва Ихтиёр Тошпўлатовдан ташқари) дан бири бўлди.
Манба: interfutbol.uz
Киритилган сана: 17.12.2017 17:00
Киритилган сана: 23.11.2017 06:27
Киритилган сана: 29.10.2017 17:51
Киритилган сана: 20.12.2017 09:09
Киритилган сана: 26.11.2017 06:28
Киритилган сана: 29.12.2017 00:29
Киритилган сана: 16.05.2017 14:23
Киритилган сана: 23.07.2017 22:07
Киритилган сана: 24.11.2017 00:17
Киритилган сана: 21.09.2017 12:35
Киритилган сана: 16.01.2018 04:31
Киритилган сана: 07.01.2017 14:02
Киритилган сана: 05.11.2017 13:21
Киритилган сана: 09.10.2017 00:15
Киритилган сана: 08.05.2017 04:20