Қайднома

Қидирув

Шоҳруҳ Гадоев Озарбайжонни нега тарк қилди?

Шоҳруҳ Гадоев Озарбайжонни нега тарк қилди?

  13.01.2021 22:02
  0
  371
Шоҳруҳ Гадоев Озарбайжонни нега тарк қилди?

Аввалги мавсум Озарбайжонда «Кешля» шарафини ҳимоя қилган ҳамюртимиз Шоҳруҳ Гадоев яқинда клуб билан хайрлашди. Azerisport.com портали мухбири эса, футболчи билан алоқага чиқиб, унинг нега кетганига қизиқди.

— Шоҳруҳ, айни пайт нима билан машғулсиз? «Кешля»дан кетганингиз сабабига ҳам тўхталсангиз...

— Ўзбекистонга қайтдим, лекин ҳозирча янги клуб топмадим. «Кешля»дан нега кетдим? Жароҳатлангач, маълум муддат четга чиқдим, бироқ сафга қайтганимдан кейин ҳам мураббий умуман имконият бермади. Ахир бирор футболчи жароҳатдан тўлиқ ҳимояланмаган. Қисқаси, мураббийнинг мен билан ишлаш нияти йўқлигини тушундим.

— Жамоадан кетганингизнинг ягона сабаби шуми?

— Тўғри, маош тўлови бўйича ҳам кечикиш бўлди. Баъзан 2 ой кутишимизга тўғри келди. Лекин Ўзбекистонга қайтгач, қолган маошни тўлиқ олдим.

— Демак, клуб сиздан қарздор бўлиб қолмади...

— Шундай, шартномада кўрсатилган сумма тўлиқ берилди. Фақат кечикиш билан. Қолган йигитларнинг маош олишган-олишмаганидан хабарим йўқ.

— Озарбайжон Премьер-лигаси савияси ҳақида нима дея оласиз?

— Яхши лига, савияли легионерлар кўп. Лекин баъзи клубларга профессионаллик етишмайди. Дейлик, маош вақтида тўланмайди. Шунингдек, бошқа майда камчиликлар ҳам бор.

— Озарбайжоннинг бошқа жамоаларидан таклифлар тушдими?...

Давоми бор. Ушбу мақолани тўлиқ ҳолда "ИнтерФУТБОЛ" нашрининг 14 январь кунги пайшанба сонида ўқишингиз мумкин.

 


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz