Қайднома

Қидирув

Клопп яна ҳакамларга босим ўтказишда айбланди

Клопп яна ҳакамларга босим ўтказишда айбланди

  15.01.2021 21:15
  0
  171
Клопп яна ҳакамларга босим ўтказишда айбланди

Мутахассис бу ҳақда 17 январь куни бўлиб ўтадиган "қизиллар" ва "МЮ" ўртасидаги учрашуви арафасида айтди. "Юнайтед" устози Оле Гуннар Сульшер немис мутахассисини ҳакамларга таъсир ўтказишга уринишда айблади.

“Клопп “МЮ” футболчилари доимо пенальти ишлашга интилаётганини такидлаганда иккиюзламачилар каби ҳаракат қилмоқда. Мо Салаҳ ва Садио Мане худди шу усуллардан фойдаланадилар. Кўриниб турибдики, Клопп ғазабланмоқда. Фергюсондан буён катта учрашув олдидан ҳакамга таъсир ўтказишга бундай очиқча уриниш бўлмаган. Ўтган мавсумда "Ливерпуль" ҳар ҳафта ғалаба қозонганида, Юрген бундай қилмаганди.

Клопп ютқазишни ёқтирмаган ва ҳеч қачон ёқтирмайди ҳам. Унинг тили ўткирлашди. Аммо у “МЮ” атрофида ҳакамларни ўз фойдасига ҳал қилишга мажбур қиладиган махсус аура мавжуд деб ўйлашда янглишмоқда. Бу Ферги жамоани бошқарган пайт эди, аммо у кетгач тугади.

“Олд Траффорд”да "МЮ" рақиби фойдасига 3та пенальти белгилаган ягона ҳакамман. Ўша рақиб 2014 йили "Ливерпуль" бўлган. Аммо ўша пайтда мезбонлар мураббийи Дэвид Мойес эди. Агар у ерда Ферги бўлганида, бу содир бўлиши мумкинлигига амин эмасман”, - дея Клаттенбургнинг сўзларини келтирмоқда Daily Mail.



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz