Қайднома

Қидирув

Марк Клаттенбург: “Клопп ҳакамларга босим ўтказмоқда”

Марк Клаттенбург: “Клопп ҳакамларга босим ўтказмоқда”

  15.01.2021 16:22
  0
  226
Марк Клаттенбург: “Клопп ҳакамларга босим ўтказмоқда”

Таниқли ҳакам Марк Клаттенбург: “Ливерпул” бош мураббийи Юрген Клоппнинг “МЮ” фойдасига кўплаб пенальти берилаётгани ҳақидаги фикрини кескин танқид қилди.

 “Клопп «Манчестер Юнайтед» ўйинчилари ҳар доим пенальти ишлаб олиш ҳақида ўйлашларига шаъма қилиб, ўзини икки юзламачилардек тутяпти. Муҳаммад Салоҳ ва Садио Мане ҳам ҳар доим шундай усулдан фойдаланишади. Юргеннинг ғазабланаётгани кўриниб турибди. Фергюсон давридан буён катта ўйинлар олдидан ҳакамларга бу тарзда очиқчасига таъсир ўтказишга уриниш бўлмаганди. У ўтган мавсумда «Ливерпул» ҳар ҳафта ғалаба қозонганида бундай қилмасди. Унинг тили анча ўткирлашди. Клопп ҳакамлар «Манчестер Юнайтед» фойдасига қарор чиқармоқда, деб ўйлаб янглишмоқда. Фергюсон жамоани бошқарган йилларда ҳакамларнинг бу клуб фойдасига қарор чиқариш ҳолати бўлган, аммо унинг кетишидан кейин бундай ҳолат бўлмаган”, деди мутахассис.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz