Қайднома

Қидирув

ОФК 2021 йилда қитъа миқёсида ўтадиган тўрт мусобақани бекор қилди

ОФК 2021 йилда қитъа миқёсида ўтадиган тўрт мусобақани бекор қилди

  15.01.2021 20:10
  0
  197
ОФК 2021 йилда қитъа миқёсида ўтадиган тўрт мусобақани бекор қилди

Ҳалигача бутун дунёда ҳукм сураётган CОВИД-19 пандемияси футбол бўйича халқаро мусобақаларни ташкил этиш масалаларини қийинлаштирмоқда.

Осиё футбол конфедерацияси қитъа миқёсидаги турнирларни ўтказиш олдидан минтақадаги мавжуд эпидемиологик вазиятни атрофлича ўрганиб чиқди.

Ўрганиш натижаларига кўра ташкилотнинг тегишли қўмиталари бугун бир қатор муҳим қарорларни қабул қилди.

Ушбу қарорларга мувофиқ 2021 йилда Ўзбекистонда бўлиб ўтиши режалаштирилган ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионати расман қолдирилди. Бироқ Ўзбекистон мазкур чемпионат мезбонлигини ўзида сақлаб қолди ва 2023 йилда ушбу ёш тоифасидаги қитъа биринчилиги юртимизда бўлиб ўтиши ОФК мусобақалар тақвимига киритилади.

Шунингдек, Баҳрайнда ўтадиган U-16 Осиё чемпионати, футзал ҳамда соҳил футболи бўйича терма жамоалар ўртасидаги қитъа мусобақалари ҳам бекор қилинди.


Манба: www.ufa.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz