Қайднома

Қидирув

“Бунёдкор” машғулотларига янги футболчилар келиб қўшилди

“Бунёдкор” машғулотларига янги футболчилар келиб қўшилди

  15.01.2021 20:50
  0
  213
“Бунёдкор” машғулотларига янги футболчилар келиб қўшилди

“Жамоамизнинг янги мавсумга тайёргарлиги давом этади”, - дейилади клуб матбуот хизмати хабарида.

Марат Мифтахуддинов мураббийлигидаги «Бунёдкор» бугун клуб академиясининг ёпиқ залида жисмоний тайёргарликка асосланган машғулотни ўтказди. Айтиш керак, машғулотларда 37 нафар футболчи иштирок этди. Футболчилардан фақатгина Суҳроб Иззатов жароҳати сабабли якка тартибда шуғулланди. Жамоага «Бунёдкор»га бегона бўлмаган Жавлон Иброҳимов ва «Оқ-тепа»дан Иброҳим Томива келиб қўшилди. Шунингдек, Жанубий Корея ва Хитой клубларида тўп сурадиган Ислом Тўхтахўжаев ва Олег Зотеев жамоаларига қўшилишдан аввал жисмоний ҳолатини бир маромда ушлаб туриш учун «қалдирғочлар» сафида шуғулланмоқда. Жамоа янги мавсумга тайёргарлик доирасида эртага Про лига вакили «Оқ-тепа»га қарши майдонга чиқади.

 

Бугунги машғулотларда қуйидаги футболчилар иштирок этди: Лутфулла Тўраев, Шаҳбоз Эркинов, Анвар Ғофуров, Расул Йўлдошев, Иброҳим Ибрагимов, Улуғбек Абдуллаев, Абдулла Абдуллаев, Валерий Акопов, Муҳаммадодил Қаҳрамонов, Нурилло Тўхтасинов, Хуршид Ғиёсов, Миржаҳон Мираҳмадов, Фаррух Икромов, Суҳроб Иззатов, Саидмаҳмудхон Ғуломов, Бобурбек Фарҳодов, Арам Маркарян, Ғайрат Азизхўжаев, Абдулазиз Абдусаломов, Нозимхон Рустамов, Диёрбек Раҳимқулов, Хуршид Убайдуллаев, Сарвар Каримов, Акобир Қаюмов, Суннатилла Абдуллажонов («Қизилқум»), Одилжон Абдураҳмонов («Алай», Қирғизистон), Жавлон Иброҳимов («Навбаҳор»), Баҳодир Абдувалиев («Пахтакор»), Муҳаммадали Ғиёсов («Бухоро»), Муҳаммадқодир Ҳамралиев («Динамо»), Ҳумоюн Шербўтаев («Пахтакор»), Баҳодир Даминов («Яшнобод»), Шамсиддин Саъдуллаев («Шўртан»), Иброҳим Томива («Оқ-тепа»), Равшан Ягудин («Оқ-тепа»).


Манба: FC BUNYODKOR


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz