Қайднома

Қидирув

Яя Туре “Олимпик” мураббийлар штабига қўшилади

Яя Туре “Олимпик” мураббийлар штабига қўшилади

  16.01.2021 06:06
  0
  168
Яя Туре “Олимпик” мураббийлар штабига қўшилади

Донецкнинг “Олимпик” клуби президенти Владислав Гелзин жамоа «Манчестер Сити» ва «Барcелона»нинг собиқ ярим ҳимоячиси Яя Туре билан ҳамкорлик қилишини айтди.

«Яя Туре “Олимпия” мураббийлари штабига қўшилишини тасдиқлашим мумкин. Унинг Европа футболининг буюк клубларида ўйнашдаги бой тажрибаси жамоамизга ёрдам беради деб умид қиламиз. У «Барселона» ва «Манчестер Сити»да орттирган тажрибасини ҳозирги «Олимпик» футболчиларига етказади деган умиддамиз. Улар энди Туре каби кучли футболчидан ўрганадиган нарсага эга бўлишади. Биз Туре билан шартнома шартларини ҳали муҳокама қилганимиз йўқ, лекин музокаралар давом этмоқда. Ҳозир айтишим мумкинки, 19 январь куни Туре бизнинг жамоамизга етиб келади ва Туркиядаги ўқув-машғулот йиғинида пайдо бўлади ҳамда ишлай бошлайди", - дея Гелзиннинг сўзларини келтирмоқда Meta-ratings.com.ua.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz