Тошкент шаҳрида йиғин ўтказаётган “Қўқон-1912” жамоаси бугун янги йилдаги биринчи учрашувини ўтказди. қўқонликлар ўртоқлик учрашувида Фарғонанинг “Нефтчи” жамоасига қарши майдонга тушишди. “Водий дербиси” номини олган баҳсда Бахтиёр Ашурматов шогирдлари кичик ҳисобда ғалаба қозонишди. Учрашув кутилганидек шиддатли курашлар остида ўтди. Илк дақиқалардан ҳар икки жамоа вакиллари ҳужумкорллика зўр беришди. Аммо биринчи бўлим якунига қадар ҳисобни очиш ҳеч кимга насиб этмади. Иккинчи бўлимда “Қўқон-1912” таркиби тўлиқ янгиланди. 53-дақиқада Сардор Азимов бошлаган комбинацияни, Сардор Етовқўзиев ажойиб айланма зарба ва гол билан якунлади. Голдан кейин жамоаларда яна бир қатор вазиятлар юзага келди. Аммо улардан фойдалана олмаслик оқибатида таблодаги ҳисоб ўзгаришсиз қолди.
Ўртоқлик ўйини
"Қўқон-1912" - "Нефтчи" 1:0 (0:0)
Гол: Сардор Етвоқўзиев – 53.
"Қўқон-1912": Музаффар Абдуллаев, Бобур Акбаров, Собит Синдаров, Аваз Маматхўжаев, Ойбек Рустамов, Фарход Бекмуродов, Рустам Абдухамидов, Александр Мерзляков, Мурод Холмухаммедов, Шоҳназар Норбеков, Мўмин Мелиев.
Захира: Элдор Адҳамов, Муҳаммаданас Хасанов, Шоҳруҳ Холматов, Жавлон Гусейинов, Азамат Исроилов, Муҳсин Норматов, Иқбол Маликжонов, Сардор Етвоқўзиев, Сардор Азимов, Андрей Сидоров, Дидар Дурдиев.
"Нефтчи": Машҳур Муҳаммаджонов, Шодиёр Ҳожиматов, Худойшукур Сатторов, Тоҳир Шамсиддинов, Умар Адҳамзода, Аъзам Алиев, Абдулло Олимов, Жасур Абдулбеков, Шерзод Каримов, Абдул Азиз Юсупов, Отабек Зокиров.
Манба: ФКҚЎҚОН-1912
Киритилган сана: 17.12.2017 17:00
Киритилган сана: 23.11.2017 06:27
Киритилган сана: 29.10.2017 17:51
Киритилган сана: 20.12.2017 09:09
Киритилган сана: 26.11.2017 06:28
Киритилган сана: 29.12.2017 00:29
Киритилган сана: 16.05.2017 14:23
Киритилган сана: 23.07.2017 22:07
Киритилган сана: 24.11.2017 00:17
Киритилган сана: 21.09.2017 12:35
Киритилган сана: 16.01.2018 04:31
Киритилган сана: 07.01.2017 14:02
Киритилган сана: 05.11.2017 13:21
Киритилган сана: 09.10.2017 00:15
Киритилган сана: 08.05.2017 04:20