Қайднома

Қидирув

Алваро Мората: “Роналду ақл бовар қилмайдиган сифатларга эга”

Алваро Мората: “Роналду ақл бовар қилмайдиган сифатларга эга”

  16.01.2021 22:15
  0
  163
Алваро Мората: “Роналду ақл бовар қилмайдиган сифатларга эга”

Алваро Мората жамоадоши Криштиану Роналду ҳақида гапирди:

“Криштиану билан ўйнаш осон. Уни анчадан бери танийман. Унинг ҳаракатларини ва нима қилишни яхши кўришини биламан. Мен Роналдуни қўриқлайдиган ҳимоячиларни чалғитишга ҳаракат қиламан ва бу унга ёрдам беради, деб ўйлайман. Албатта, у билан ўйнаш ёқимли. Криштиану – футбол тарихидаги энг зўрлардан бири. Роналду ажойиб, ақл бовар қилмайдиган сифатларга эга. У хоҳлаган жойида ўйнай олади: хоҳ орқароқда, хоҳ марказий ҳужумда. У билан тандем бўлишдан ҳар куни завқ олишим мумкин ва умид қиламанки, бу узоқ давом этади. Бу – мен учун ғурур. Роналдунинг ўйинларини томоша қилиб улғайганман. Майдон ташқарисида ҳам бизда ажойиб муносабатлар мавжуд”, - деди футболчи.



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz