Қайднома

Қидирув

«Андижон» ўқув машғулот йиғининг биринчи қисмини якунлади

«Андижон» ўқув машғулот йиғининг биринчи қисмини якунлади

  17.01.2021 00:11
  0
  177
«Андижон» ўқув машғулот йиғининг биринчи қисмини якунлади

“Андижон” янги мавсумга тайёргарликнинг биринчи босқичини 4 январь кунидан бошлаган эди. Йиғинга юзлаб футболчилар жалб қилинди. Бир қатор назорат учрашлари орқали бош мураббий Отабек Ғуломхўжаев йиғинда бўлиб турган футболчиларни кўриб, баъзи футболчиларга жавоб берди ва қолган футболчилар билан машғулотларни давом эттирди.

Йиғин бошида нафақат маҳаллий футболчилар балким бошқа жамоалардан ҳам футболчилар жамоага таклиф этилди. Қуйида «Андижон» таркиби қўшилган футболчилар билан танишиб чиқишингиз мумкин:

Жасур Умирзоқов ва Камрон Нажафалиев (Бунёдкор), Иброҳим Турғунбоев, Хазрат Турсунқулов ва Абдувохид Ғуломов (Металлург), Камрон Саидазимов (Локомотив), Миркомил Локаев (Динамо), Суннат Мамадалиев (Оқ-тепа), Абдуғани Камолов (Бухоро), Дилшод Баратов (Қўқон-1912), Улуғбек Худойбердиев (Истиқлол), Жасур Рахимов (Пахтакор Фарм).

9 январь куни жамоа Фарғонанинг «Турон» жамоасига қарши назорат учрашувида майдонга тушиб 2:3 ҳисобда мағлуб бўлди. Андижонликларнинг икки голини Фарход Сохибжонов ва Усмонали Исмоналиев киритди. Биринчи голга Бахтиёр Қосимов ассистентлик қилган бўлса, иккинчи голга Камрон Саидазимов тўп етказиб берди.

Сўнгра жамоа «Навбаҳор» билан Наманганда икки учрашув ўтказди. Биринчи учрашувда «Навбаҳор» 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди, иккинчи учрашувда ҳам наманганликларнинг қўли баланд келди - 2:0.

«Андижон» қишки йиғинларнинг иккинчи қисмини Тошкент шаҳрида давом эттиради. Йиғиннинг иккинчи босқичи 19 январь куни бошланади.


Манба: «Андижон» матбуот хизмати


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz