Қайднома

Қидирув

Роналдо: “Ибрагимович сингари 40 ёшгача ўйнамаган бўлардим

Роналдо: “Ибрагимович сингари 40 ёшгача ўйнамаган бўлардим

  17.01.2021 13:03
  0
  243
Роналдо: “Ибрагимович сингари 40 ёшгача ўйнамаган бўлардим

«Реал» ва Бразилия терма жамоасининг собиқ ҳужумчиси Роналдо «Милан» нинг 39 ёшли ҳужумчиси Златан Ибрагимовичнинг фаолияти ҳақида гапириб берди ва «Ювентус» нинг 35 ёшли футболчиси Криштиану Роналдуни ҳам эслаб ўтди.

«Ибрагимович ҳар доим мени кумир деб билишини айтарди. У ноёб истеъдод эгасидир. Агар жароҳатларим бўлмаган тақдирда ҳам, мен 40 ёшга қадар ҳеч қачон футбол ўйнамаган бўлар эдим. Роналду шу ёшгача ўйнайдими? Билмайман, эҳтимол у уриниб кўради. Энди у ўзини қандай тутишни билади. Уни “Сассуоло” билан ўйинда кўрдингизми? Агар у бутун ўйин давомида сояда қолса ҳам,  бир зумда зарба бериши мумкин ", - дея Роналдунинг сўзларини келтирмоқда Football Italia.

Маълумот учун, ушбу мавсумда Ибрагимович барча турнирларда 12та ўйин ўтказди, 11та гол урди ва 2та голли пас берди. Роналду барча мусобақалардаги 18 ўйинда 19 та гол ва 3 та голли пас берди.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz