Қайднома

Қидирув

Моурино - Бейлга: “Шу ерда қолишни хоҳлайсанми ёки «Реал» га қайтиб, футбол ўйнамай қўя қоласанми”?

Моурино - Бейлга: “Шу ерда қолишни хоҳлайсанми ёки «Реал» га қайтиб, футбол ўйнамай қўя қоласанми”?

  17.01.2021 10:30
  0
  263
Моурино - Бейлга: “Шу ерда қолишни хоҳлайсанми ёки «Реал» га қайтиб, футбол ўйнамай қўя қоласанми”?

«Тоттенхем» бош мураббийи Жозе Моурино жамоанинг сўнгги машғулотларидан бирида «шпорлар» ҳужумчиси Гарет Бейл билан ҳиссиётларга бой тарзда очиқчасига гаплашди.

«Сен шу ерда қолишни хоҳлайсанми ёки “Реал”га қайтиб, футбол ўйнамай қўя қоласанми?» - деди португалияликлар клуб телевидениеси учун машғулотлар пайтида.

Эслатиб ўтамиз, 31 ёшли Бейл «Тоттенхем»га 2020 йил 19 сентябрда «Реал» дан бир йиллик ижара асосида қайтган. Шартномага кўра, «Тоттенхем» Бейлга 9,8 миллион евро тўлайди, «Реал» эса унга ҳафтасига 415 минг евро тўлашни давом эттиради. Бейл 2013 йилнинг ёзида «Тоттенхем»дан «Реал» га ўтган эди. Ўшанда футболчининг трансфер суммаси 101 миллион еврони ташкил қилганди.

Жорий мавсумда Премер-лига, уэлслик футболчи 4та ўйин ўтказди ва битта гол урди. Шунингдек, унинг Европа Лигасида 6 учрашуви ва битта голи бор.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz