Қайднома

Қидирув

Анвар Солиев "Нефтчи" да иш бошлади.

Анвар Солиев "Нефтчи" да иш бошлади.

  17.01.2021 11:13
  0
  338
Анвар Солиев

Барчамизга ўзининг "Пахтакор", "Навбаҳор", "Бунёдкор" клублари ва Ўзбекистон миллий терма жамоасидаги ёрқин ўйинлари орқали яхши танилган футболчи, қолаверса Илҳом Мўминжонов билан биргаликда "Пахтакор" ёшлар жамоасида ёрдамчи мураббий,  "Навбаҳор" ва "Сурхон" клубларида маслаҳатчи мураббий бўлиб бирга ишлаган Анвар Солиев эндиликда "Нефтчи" мураббийлар штабида иш бошлади. Анвар Солиев Илҳом Мўминжоновга ёрдамчи мураббий сифатида кўмаклашади.

Шу ўринда, "Нефтчи" жамоасида тайёргарликнинг Тошкентдаги биринчи босқичи якунланди ва жамоа аъзолари Фарғонага қайтиб келдилар. Мавсумга тайёргарликнинг иккинчи босқичи Фарғонада давом эттирилади.

Жамоага янги футболчиларнинг келиб қўшилиши ва кўрикдан ўтиши давом этмоқда. Бу ҳақда ижтимоий тармоқларимиздаги саҳифаларимизни кузатиб боринг.

"Нефтчи" ФК матбуот хизмати


Манба: "Нефтчи" ФК матбуот хизмати


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz