Қайднома

Қидирув

Месси ҳақиқатда ҳам алмаштириб бўлмас футболчи-ми?

Месси ҳақиқатда ҳам алмаштириб бўлмас футболчи-ми?

  17.01.2021 17:45
  0
  259
Месси ҳақиқатда ҳам алмаштириб бўлмас футболчи-ми?

Испания Суперкубоги баҳсида "Реал Сосьедад" устидан ғалаба қозонган "Барса" Мессисиз мағлубиятсиз серияни 10 та ўйинга етказиб олди.

Олдинлари Лео майдонга тушмаган ўйинда каталонияликлар 7 та ютуқ ва 2 та дуранг натижани қайд этишган эди.

Айтганча, жамоа устози Рональд Куман ҳужумчи Лионель Мессининг ушбу Суперкубог финали доирасида «Атлетик Б»га қарши баҳсдаги иштироки ҳақида қуйидагича гапириб ўтди:

- Лео машғулот ўтказади. Сўнгги сўз доим футболчиларнинг ўзида қолади. Унинг майдонга тушишига умид қиламиз. Лео билан жамоа кучли. Агар у майдонда бўлмаса, бизга ижодкорлик ва самарадорлик етишмайди. Месси майдонда бўлса, у ҳолда жамоа кучли бўлади. Борди-ю у бўлмаса, ўз футболмизни кўрсатишга ҳаракат қиламиз. Ҳар бир футболчи ўйнаш учун 100 фоиз тайёр бўлиши лозим. Олдимизда жуда кўп ўйинлар кутиб турибди. Бу мавсумнинг сўнгги ўйини эмас. Ўзини қандай ҳис этишига қараб, сўнгги қарорни Мессининг ўзи қабул қилади.

Эслатиб ўтамиз, Испания Суперкубоги учун кечадиган «Барселона»—«Атлетик Б» баҳси Тошкент вақти билан 18 январга ўтар кечаси 01:00 да бошланиши режалаштирилган


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz