Қайднома

Қидирув

«Манчестер Сити» трансферлар учун 220 миллион евро сарфлайди

«Манчестер Сити» трансферлар учун 220 миллион евро сарфлайди

  17.01.2021 19:55
  0
  563
«Манчестер Сити» трансферлар учун 220 миллион евро сарфлайди

«Манчестер Сити» бош мураббийи Хосеп Гвардиола тахминан 225 миллион евролик трансферларни амалга оширади, дея хабар беради The Telegraph.

Манбанинг хабарига кўра, ушбу сумманинг катта қисми мавсум охирида - ёзги трансферлар вақтида фойдаланилади. «Шаҳарликлар» нинг устувор вазифаси - Серхио Агуэронинг ўрнини тўлиқ эгаллайдиган форвард ҳамда ҳимоячи сотиб олиш. Бундан ташқари, ярим ҳимоячи Фернандинонинг шартномаси шу йилнинг ёзида якунига этади. Шунингдек, клуб ўнг қанот ҳимоячиси билан шартнома имзолаш имкониятини муҳокама қилмоқда.

«Манчестер Сити» нинг потенциал мақсадлари рўйхатида «Боруссия» ҳужумчиси Эрлинг Холланд ва «Интер» ҳужумчиси Ромелу Лукаку бор. Холланд жорий мавсум Германия Бундеслигасида 10 та ўйинда 12 та гол урди ва 2 та голли узатмани амалга оширди. Лукаку Италия А сериясининг 16 учрашувида 12 гол ва 3 голли “пас” берди.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz