Қайднома

Қидирув

"Шоҳ" қайтди, ниҳоят!

"Шоҳ" қайтди, ниҳоят!

  18.01.2021 02:29
  0
  360

Франциянинг «Монако» клуби етакчиларидан бири Александр Головин Лига 1-2020|2021нинг 2-туридаёқ жароҳатланиб, сафдан чиққанди. Хуллас, россиялик футболчи 30 августдан буён майдонга тушмаётганди. Аввалига ярим ҳимоячининг тикланиш жараёни бир ой давом этиши айтилди, бироқ амалда бу муддат нақ 4 ойга чўзилиб кетди. Головин ниҳоят, «Монако»нинг янги йил ҳисобидан биринчи ўйини (Лига 1 18-турида «Лорьян»га қарши)да майдонга тушди ва қайтганини муносиб нишонлади. Яъни Россия термаси вакили майдонга тушганидан атиги 10 сония ўтиб, жарима чизиғи устидан кучли зарба йўллаб, ҳисоб 2:1га айланишини таъминлади. Якунда монегаскликлар чиройли ғалабани нишонлашди - 5:2. «Шоҳ қайтди!» - «Монако» Головин голини шундай таърифлади. Футболчининг ўзи эса, ўйиндан сўнг championat.com сайтига қисқача интервью берди. «Қайтганимдан бағоят хурсандман, - деди Головин. - Узоқ танаффусдан кейинги дебют шундай омадли чиққани муҳим. Захирадан ўйинга қўшилишим билан гол урдим. Асосийси, мураккаб тус олган баҳсда зарур ғалабани қўлга киритдик. Шундай экан, ҳиссиётлар ҳар томонлама ўта ижобий».

- Захирадан майдонга тушган заҳоти гол уриш - бундан яхши старт йўқ. Ўша вазиятда дарвозага зарба беришни олдиндан режалаштирганмидингиз?

- Принципиал жиҳатдан ўша дақиқада стандарт вазият юзага келди. Яъни бурчак зарбаси тепиш ҳуқуқига эга бўлдик. Тўпни қабул қилиб олгач, зарба йўллаш имкони борлигини дарҳол пайқадим ва иккиланмай, дарвозанинг узоқ бурчагини нишонга олдим. Асосийси - зарба чиройли ва аниқ чиқди.

- Футболсиз 4 ой қандай кечди?

- Осон эмас, албатта. Ҳар куни ўйнаш, майдонга тушиш, жамоага ёрдам бери ишқида ёндим. Аммо иложи йўқ эди... Муҳими, энди ҳаммаси ортда қолди ва омадли қайтиш қўшимча куч бағишлаши тайин.

- Дастлабки маълумотларга кўра, жароҳатдан тикланиш жараёни тахминан 1 ойда тугаши керак эди. Бироқ чўзилиб кетди, нега?

- Ҳа, аввалига тахминлар анча оптимистик руҳда эди, аммо такрорий тиббий текширув жароҳат жиддий эканлигини кўрсатди. Бундан ташқари, буткул тикланиш жуда муҳим эди. Зеро, саломатлик борасида таваккал қилиш ярамайди. Бундай ҳолатда ҳаттоки, минимал шубҳага ҳам жиддий қараш талаб этилади. Хуллас, гарчи ўйнашни жуда-жуда хоҳлаган бўлсам ҳам, сабр билан кутдим. Умуман, барча қарорлар шифокорлар томонидан қабул қилинди ва тиббий штаб тавсияларини тўлиқ бажардим.

- Демак, ҳозир тўлиқ соғайгансиз...

- Албатта. Ҳар ҳолда, ўзимни мутлақо яхши ҳис этяпман, ҳеч қандай муаммо йўқ. Гап 100 фоиз тайёр бўлиш, тўлиқ тикланиш ва спорт формасига қайтишда эди.

- Ўйиндан кейин жамоадошларингиз нима дейишди?

- Табиийки, ғалабадан ҳамма хурсанд. Тўғри, иккинчи бўлим бошида сон жиҳатдан устунликка эга бўлдик, аммо бундан унумли фойдаланиш бошқа масала. Хуллас, ҳамма бир-бирини ғалаба билан табриклади.

Д.АЛИМОВ тайёрлади


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz