Қайднома

Қидирув

Майамидан 8 "лимон"га хонадон...

Майамидан 8 "лимон"га хонадон...

  18.01.2021 06:39
  0
  519
Майамидан 8

«Барселона» етакчиси Лионель Месси 2020 йили Майами (АҚШ) шаҳридан дабдабали квартира сотиб олганди - яна бир кўчмас мулк. Наҳотки, аргентиналик юлдуз кейинчалик АҚШда яшаса, балки унда MLSда ўйнаш режаси бордир... «Барселона» тарихидаги энг яхши тўпурар ҳудуди чамаси 1000 квадрат|метрга тенг турар-жой учун 8 миллион евро тўлаган. Айни шу хариди ортидан унинг «Интер Майами» сафига йўл олиши эҳтимоли ҳақидаги гап-сўзлар янада кучайди. Ҳар ҳолда, Мессининг ўзи олдинроқ лоақал бир неча йил Қўшма Штатларда яшаб кўришни исташини баён этганди.

***

Тушунарлики, Майамидаги квартира Лионель Мессининг асосий уйи эмас. Аргентиналик юлдуз ҳозирда Кастельдефельс шаҳарчасидаги қойилмақом виллада яшамоқда. Унинг захира уйи эса Гава Мар (Барселона теварагидаги сўлим маскан)да жойлашган. Лео шунингдек, Барселонанинг ўзида дабдабали пентхаусга эга, яна Аргентинанинг Росарио шаҳрида ҳам улкан вилласи бор. Бу ҳаммаси эмас: Франция чегарасига яқин тоғлар этагидаги Больвир гўшасидан сотиб олган хонадони фақат дам олиш кунларига мўлжалланган. Тўғри, катта уй фақат Мессига тегишли эмас, у шунчаки, квартиралардан бири соҳибидир.

***

Майамидаги янги турар-жойига келсак, шоҳона квартира минора шаклида қурилган уйда жойлашган. Porsche Design Tower номли ушбу бино Dezer Development компанияси томонидан бунёд этилган. Санни-Айлс-Бича туманида қад ростлаган бинонинг баландлиги 198 метрга тенг. Оддий айтганда, 60 қаватли турар-жой жами 132та шоҳона квартирани ўз ичига олган. Муҳими, уларнинг ҳар бири ўзига хос дизайни билан ажралиб туради. Табиийки, улар сайёрамизнинг энг бой одамлари, турли соҳаларда машҳурликка эришган шахсларга тегишли.

***

Бинонинг яна бир ўзига хослиги шуки, унда «дезерватор» (автомобиллар кўтаргичи) бор. Бу ҳар бир квартира соҳибига ўз автомобили билан бинога кириб бориш ва уни шундоқ эшик олдида қолдириш имкониятини беради. Бошқача ифода этганда, автомобиль - бу квартира калити: «гараж» тўлиқ турар-жой ичкарисида. Фақат ойнали девор машинани яшаш ҳудудидан ажратиб туради.

***

Баланд шифт, улкан ойна, Майами ва Атлантика океанининг ақлни шошириб қўядиган кўриниши. Буларнинг барчаси Бразилиянинг Artefacto бренди мебелларига уйғун. Хуллас, уй соҳиблари ҳар бир квартира дунёнинг турли бурчакларидан келган таниқли одамлар учун шунчаки, орзу мисоли эканлигига кафолат беришмоқда. Ҳаттоки, ҳисобсиз пулга эга бўла туриб ҳам, бу турар-жойдан хонадон сотиб олиш осон эмас. Айтишларича, рэпер Birdman, мексикалик миллионер Карлос Перальта ва Пуэрто-Риконинг энг машҳур хонандаси - Anuel AA ҳам ушбу бинодан квартира сотиб олишган, улар айнан Лионель Мессига қўшнилар.

А.АҲМЕДОВ тайёрлади


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz