Қайднома

Қидирув

Яя Туре: “Клопп - даҳо! У жуда кўп сонли футболчиларни чўққига чиқарди”

Яя Туре: “Клопп - даҳо! У жуда кўп сонли футболчиларни чўққига чиқарди”

  17.01.2021 22:10
  0
  665
Яя Туре: “Клопп - даҳо! У жуда кўп сонли футболчиларни чўққига чиқарди”

“Манчестер Сити” ва “Барселона” нинг собиқ ярим ҳимоячиси Яя Туре “Ливерпул” бош мураббийи Юрген Клоппни мақтади.

«Фаолиятим давомида дуч келган мураббийлар ўзимдан энг яхшисини олишимга ёрдам беришди. Жан-Марк Гилю менинг истеъдодимни пайқаб, мени академияга жўнатди ва йилнинг энг яхши африкалик футболчиси учун тўртта совринни қўлга киритганим сабабли, мен тарихдаги энг яхши африкалик футболчилардан бириман.

Роберто Манчини ярим ҳимоянинг марказида ўйнаб, “Манчестер Сити” учун етакчи бўлишим мумкинлигига ишончни кўрсатди. Уларсиз мен бор нарсамга эриша олмас эдим.

Футболчиларга улар қилган ишларини ривожлантиришда ёрдам бериш мени мураббийликка илҳомлантирмоқда. Бунга фақат энг яхши мураббийлар қодир.

Юрген Клоппга қаранг - у даҳо! У кўплаб футболчиларни энг юқори чўққига олиб чиқди: Садио Мане, Салаҳ, Жордан Хендерсон, Жоржинё Вийналдум, Фабинё, Виржил ван Дейк, Энди Робертсон, ва мен ҳали клуб академиясининг кўплаб футболчилари ҳақида гапирмаяпман», - деди Туре.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz