Қайднома

Қидирув

Месут Ўзил «Фенербахче» га ўтишга шама қилди

Месут Ўзил «Фенербахче» га ўтишга шама қилди

  17.01.2021 22:40
  0
  115
Месут Ўзил «Фенербахче» га ўтишга шама қилди

Лондоннинг «Арсенал» клуби ярим ҳимоячиси Месут Ўзил ўзининг твиттерида янги ёзувини жойлаштирди. Футболчи бош ҳарфлари билан туркиялик «Фенербахче» рангларига бўялган ўзининг  расмини жойлаштирди. Яқин орада футболчининг Истанбул клубига ўтиши расман эълон қилиниши кутилмоқда.

Скй Спортс хабарига кўра, 32 ёшли германиялик футболчи аллақачон Лондон клуби футболчилари ва ходимлари билан хайрлашган. Тез орада у Истанбулга учиб кетади ва «Фенербахче» га ўтишдан олдин тиббий кўрикдан ўтади.

Олдинроқ «канонирлар» ва Месут Ўзил шартномани муддатидан олдин бекор қилиш тўғрисида келишувга эришгани ҳақида хабар берилган эди.

Аслида Ўзилнинг «Арсенал» билан шартномаси июнь ойида тугаши керак эди. Немис футболчисининг клубдаги маоши ҳафтасига деярли 395 минг еврони ташкил қиларди.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Вадим Абрамов миллий терма жамоамизни ЖЧ-2022 олиб чиқишига ишонасизми?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz