Қайднома

Қидирув

Толиссо кетишига сабаб...

Толиссо кетишига сабаб...

  18.01.2021 15:20
  0
  257
Толиссо кетишига сабаб...

Bild нашрининг хабарига кўра, "Бавария" яқин келажакда Мёнхенгладбахнинг "Боруссия" клуби ярим ҳимоячиси Флориан Нойхаус билан ўз сафини кучайтирмоқчи. Унинг бозор қиймати 40 миллион еврога баҳоланмоқда. Бундай харидни амалга ошириш учун жамоа ярим ҳимоячи Корентин Толиссони сотмоқчи.

Нойхаус клубни кейинги ёзда тарк этмоқчи, аммо "Боруссия" футболчидан ажралишни истамаяпти, чунки унинг шартномаси 2024 йилгача амал қилади. Хабар қилинишича, ярим ҳимоячи Гладбах клубини фақатгина шартномасида кўрсатилган товон пули тўлангандан кейингина тарк этиши мумкин.

Жорий мавсумда Нойхаус Германия чемпионатида 14та ўйин ўтказди, 3та гол урди, 2та голли пас берди.



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz