Қайднома

Қидирув

Клопп "МЮ"нинг ҳимоявий ўйинидан норози...

Клопп "МЮ"нинг ҳимоявий ўйинидан норози...

  18.01.2021 16:40
  0
  223
Клопп

Рақибнинг ҳимояда чуқур ўйнаганлиги немис мутахассисига ёқмади.

“Биз яхши ўйнадик, айниқса биринчи бўлимда. Дастлабки 30 дақиқада ажойиб услубда ҳаракат қилдик ва, эҳтимол, ўйин натижасини ҳал қилишимиз керак эди, аммо бунга эришолмадик.

Иккинчи бўлимда гол уришга ҳаракат қилдик, аммо "Юнайтед"нинг ҳаракатларидан ҳам воз кечиб бўлмайди. Айниқса, уларнинг қарши ҳужумлари олиб келган таҳдидлар анча хавфли эди. Шундай қилиб, улар чиндан ҳам иккита яхши имкониятга эга эдилар, аммо иккинчи бўлимда бизда ҳам имкониятлар мавжуд эди.

Биз футбол ўйнадик, бунга ҳаракат қилдик. Уларни ўз жарима майдончаларида ўтиришга мажбур қилдик. Сиз футболда дуч келишингиз мумкин бўлган энг ёмон нарса: жаҳон даражасидаги футболчилардан иборат жамоага қарши ўйнайсиз ва уларнинг барчаси ҳимояга ётиб олади. Бу ҳақиқатан ҳам қийин масала.

Агар вазиятни футболга бўлган қарашимиз нуқтаи назаридан баҳоласак, бизда жуда яхши вазиятлар бўлди. Аммо вазият ҳар доим ўйлаганингиздан бир оз фарқ қилади, шунинг учун бизда ҳали ривожланридаган жиҳатларимиз етарли. Бу борада ишлашда давом этамиз”, - деди мутахассис BBC Sportга.

"Ливерпуль" ушбу учрашувдан сўнг АПЛда 4-ўринга тушиб кетди. "МЮ" эса турнир жадвалининг бошида қолди.



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz