Қайднома

Қидирув

"Ювентус" бундан ёмон ўйнолмасди"...

"Ювентус" бундан ёмон ўйнолмасди"...

  18.01.2021 17:20
  0
  215

Италия дербисида "бянконерилар" 0:2 ҳисобида мағлуб бўлишди.

“Биз бошиданоқ нотўғри муносабатда бўлдик. Яккакурашларда ғалаба қозонишга қатъий қарор қилмасангиз қийин бўлади.

Жамоа шунчаки майдонда йўқ эди, биз "Интер"нинг ҳужумкор ўйинидан қўрқиб, уятда қолдик. Шу сабабли, руҳан биз фақат ҳимояга эътибор қаратдик ва "Интер"га ташаббусни қўлга киритишига имкон бердик.

Бу ёмон мағлубият, бундан ёмонроқ ўйнай олмаган бўлардик. Буни кутмагандик, лекин бошимизни кўтариб, "Наполи"га қарши Италия Суперкубогига тайёргарлик кўришимиз лозим”, - дея мутахассис сўзларини келтиради Football Italia.

Эслатиб ўтамиз, Италия Суперкубоги учун "Ювентус" - "Наполи" учрашуви 20 январь куни бўлиб ўтади.



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz