Қайднома

Қидирув

Рақобат кафолатланади ёхуд миллий термамизга номзод ҳужумчилар ҳақида

Рақобат кафолатланади ёхуд миллий термамизга номзод ҳужумчилар ҳақида

  19.01.2021 03:03
  0
  478
Рақобат кафолатланади ёхуд миллий термамизга номзод ҳужумчилар ҳақида

Яхшиямки, Элдор Шомуродов Италия «А» сериясига кўчиб ўтган экан, йўқса, анча зерикиб қоларканмиз. Тан олайлик, шу кунларда барчамиз «Женоа»даги ҳамюртимиз атрофида рўй бераётган воқеаларни диққат билан кузатяпмиз. Бахтимизга, ҳамюртимиз узоқ ўлкаларда дилни хушнуд этиб, қаҳратонда кўнглимизга ўзгача илиқлик бахш эта оляпти. Ҳа, Италия матбуоти унга «Ювентус» томонидан қизиқиш борлиги ҳақида ёзди. «Шошилмаслик керак» дедингиз-а? Биз ҳам шу фикрдамиз. Биласиз, ҳозир кўпчилик Элдорнинг хориждаги муваффақиятли фаолияти бошқа иқтидорларимиз учун намуна бўлишидан умидвормиз. Ҳар қандай ҳолатда ҳам, биринчи навбатда эътибор миллий терма аъзоларига, аниқроғи, ҳужумчиларга қаратилиши табиий. Шуни инобатга олган ҳолда, бугун Ўзбекистоннинг бош жамоасига даъвогар форвардлар ҳақида гаплашамиз.

ЭЛДОР АЗАМАТ ўғли ШОМУРОДОВ

Туғилган санаси: 1995 йил 29 июнь

Туғилган жойи: Жарқўрғон, Ўзбекистон, Сурхондарё вилояти

Ёши: 25                               Бўйи:1,9 м

Фуқаролиги: Ўзбекистон

Клуби: «Женоа» (Италия)

Клубдаги шартномаси: 2024 йил 30 июнгача

Трансфер суммаси (барча нархлар transfermarkt маълумотларига кўра белгиланган): 6.50 млн. евро. (энг юқори нархи - 6,50 млн. евро. 2019 йил 23 декабрь)

Ҳозирда ўзбек футболининг ёрқин юлдузи бўлиб турган Элдор Шомуродов 1995 йил 29 июнда Афғонистон билан чегарадош ҳудуд, Ўзбекистоннинг энг жанубий ҳудуди - Термиз яқинидаги Жарқўрғон шаҳрида туғилган. Отаси Азамат ака ҳам ўз даврида футболчилик билан шуғулланиб, Ўзбекистон чемпионатининг қуйи лигаларида тўп сурган. Элдорнинг акаси - 1991 йилда туғилган Санжар ҳам футбол билан шуғулланган. Элдор Шомуродовнинг энг таниқли қариндоши - амакиси Илҳом Шомуродовдир.

Қаҳрамонимиз 6 ёшидан футбол ўйнашни бошлади. 11 ёшида Термиздан 300 км. шимолда жойлашган Муборак шаҳридаги «Машъал» клуби академиясида ўқишга киришди. 2014 йили, 19 ёшида асосий таркибга жалб этилди ва ўша мавсум 10та учрашув ўтказди, «Машъал» билан Ўзбекистон чемпионатида 5-ўринни эгаллади. Бунгача футболчи мазкур клубнинг ёшлар жамоасида ўйнаган, шунингдек, Ўзбекистон ёшлар термасига ҳам жалб қилинган.

2015 йил бошида Шомуродов Тошкентнинг «Бун-ёдкор» жамоасига кўчиб ўтди ва у ерда 2017 йил июнь ойигача тўп сурди. Элдор Ўзбекистон Олий лигаси, Ўзбекистон кубоги ва ОЧЛда 96та ўйин ўтказиб, 20та гол урган. «Бунёдкор» билан бирга Ўзбекистон кубоги финалчисига айланган, миллий чемпионатимиз кумуш медалларини қўлга киритган. 2015 йил охирида ҳамюртимиз ОФК таъсис этган «Осиёнинг энг яхши ёш футболчиси» унвонига номзодлар қаторидан жой олди, аммо якунда жамоадоши Достон Ҳамдамов ғалаба қозонди.

2017 йил июль ойида Элдор Россиянинг «Ростов» клубига кўчиб ўтиб, 2,5 йиллик шартнома имзолади. Россия чемпионатидаги дебютини 2017 йил 30 июлда, РПЛ 3-тури доирасидаги «Амкар»га қарши сафар ўйинида (1:0) амалга оширди. Ўшанда у 88-дақиқада захирадан майдонга тушганди. 2019 йил май ойи охирида «Ростов» Шомуродов билан 3 йиллик янги шартнома тузди, ўша йилнинг 7 июнида эса келишув беш йилга узайтирилди. 2019 йил августда Элдор Россия Премер-лигасида ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди. РПЛнинг 2019|2020 йиллар мавсумида у 28 учрашувда қатнашиб, 11та гол урди.

Ниҳоят, 2020 йилнинг 1 октябрида Шомуродов «Женоа» клубига кўчиб ўтди ва шу тариқа Илёс Зейтуллаевдан кейин Италия чемпионатида ўйнаган иккинчи ўзбек футболчиси бўлди. 19 октябрь куни Элдор «А» серияда дебют қилди ва «Верона»га қарши ўйинда (0:0) асосий таркибда майдонга тушди. 30 ноябрь куни Италия чемпионатидан ўрин олган «Парма»га қарши уйин (1:2)нинг иккинчи бўлимида «Женоа» таркибидаги илк голини урди.

Терма жамоадаги фаолияти

2016 йилгача мамлакатимиз ёшлар жамоасида ўйнаган футболчи 2015 йилдан бошлаб Ўзбекистон миллий термасига жалб этила бошланди. Бош жамоадаги дебютини 2015 йил 3 сентябрь куни ЖЧ-2018 саралаш турнири доирасидаги Яман термасига қарши ўйинда нишонлади. Кейинчалик Элдор миллий жамоага мунтазам равишда чақирилди ва етакчилардан бирига айланди.

Осиё кубоги-2019 доирасида 9 январь куни Уммонга қарши гуруҳ босқичининг биринчи ўйини (2:1)да Шомуродов 86-дақиқада рақиб дарвозасини ишғол қилиб, ғалаба голи муаллифига айланди. 13 январь куни Туркманистон термасига қарши кечган 2-тур баҳсида маҳоратли ҳужумчи 24 ва 42-дақиқаларда гол уриб, Ўзбекистон миллий термаси туркманларни 4:0 ҳисобида мағлуб этишига катта ҳисса қўшди. 17 январь куни бўлиб ўтган учинчи ўйинда эса вакилларимиз японларга 1:2 ҳисобида ютқазишди ва Ўзбекистон термасининг ягона голи 40-дақиқада айнан Элдорнинг ҳисобига ёзилди.

Жамоавий ютуқлари

Ўзбекистон чемпионатида кумуш медаль соҳиби:2016 йил

Ўзбекистон кубоги финалчиси: 2015 йил

Шахсий ютуқлари

Ўзбекистонда йилнинг энг яхши футболчиси: 2019 йил

Россия чемпионатининг энг яхши 33 нафар футболчилари рўйхатига киритилган: 2019|2020

 

ИГОРЬ ВЛАДИМИРОВИЧ СЕРГЕЕВ

Туғилган санаси: 1993 йил 30 апрель

Туғилган жойи: Тошкент

Ёши: 27                   Бўйи: 1,87 м

Фуқаролиги: Ўзбекистон, Россия

Клуби: «Пахтакор»

Шартномаси: кўрсатилмаган

Трансфер суммаси: 1,50 млн. евро (энг юқори нархи - 2 млн. евро.2016 йил 6 июль).

Сергеев - Тошкентнинг «Пахтакор» клуби тарбияланувчиси. «Шерлар» асосий жамоасидаги ўйинларини 2011 йил март ойида бошлаган. Қисқа муддатда у жамоа етакчиларидан бирига айланди. Мавсум-2015 якунида Игорь 24та гол билан Ўзбекистон Олий лигаси тўпурарига айланди. 2016 йилда футболчига бир нечта хорижий клублар қизиқиш билдиришди. 2016 йил июль ойида футболчини «Бейжин Гоан» (Хитой) клубига олти ойга ижарага берилди. Маҳоратли ҳужумчи Чин ўлкасида 14та ўйин ўтказиб, битта гол урди. Ижара муддати тугагандан сўнг «Пахтакор»га қайтди. 2017 йилнинг декабридан бошлаб Сергеев БААнинг «Ал-Зафра» клуби шарафини ҳимоя қилди ва 2018 йил ёзида олти ойлик шартнома имзолаган ҳолда, яна «Пахтакор»га қайтди. 2019 йил октябрь ойида эса футболчи келишувни яна бир йилга узайтирди.

Ўзбекистон миллий жамоасига чақирилишидан олдин Сергеев ўсмирлар ва ёшлар термаларида ҳам ўйнаган. Миллий термамиз таркибидаги дебютини 2013 йил 10 сентябрда Иордания жамоасига қарши ўйинда ўтказган ва 2013 йил 15 октябрда Вьетнам билан учрашувда термадаги дастлабки голини урган. 2015 йил Австралияда бўлиб ўтган Осиё кубогида қатнашган Игорь ушбу турнирда 3та учрашувда майдонга тушиб, Шимолий Корея термасига қарши баҳсда ғалаба голини урган. Сергеев Ўзбекистон миллий термаси либосида 42та ўйин ўтказиб, 11 марта рақиблар дарвозасини ишғол қилган.

Жамоавий ютуқлари

Ўзбекистон чемпиони (5): 2012, 2014, 2015, 2019, 2020

Ўзбекистон чемпионатининг бронза медали соҳиби: 2011 йил

Ўзбекистон кубоги ғолиби (3): 2011, 2019, 2020

Шахсий ютуқлари

Ўзбекистон Олий лигасининг энг яхши тўпурари: 2015 йил

Ёшлар ўртасидаги Осиё кубогининг энг яхши тўпурари: 2012 йил

 

ТЕМУРХЎЖА ЗОИРОВИЧ АБДУХОЛИҚОВ

Туғилган санаси: 1991 йил 25 сентябрь

Туғилган жойи: Тошкент

Фуқаролиги: Ўзбекистон

Ёши: 29                   Бўйи: 1,84 м

Клуби: «Локомотив» (Тошкент)

Шартномаси: 2021 йил 31 декабргача

Трансфер суммаси: 2020 йил 28 декабрь ҳолатига кўра - 700 минг евро (энг юқори нархи - 1,50 млн. евро. 2019 йил 28 июнь).

Абдухолиқов Профессионал футболдаги дебютини 2009 йилда «Бунёдкор» ўринбосарлари таркибида бошлаган. Футболчи 3 мавсумни «қалдир-ғочлар» сафида ўтказиб, 9 учрашувда майдонга тушди ва 2та гол урди. 2011 йилда у пойтахтнинг бошқа жамоаси - «Пахтакор»га кўчиб ўтди. Темурхўжанинг янги клубидаги дебют учрашуви 2011 йил 5 март куни «Қизилқум»га қарши баҳсга тўғри келиб, у 88-дақиқада гол уришга ҳам эришди. Жамоадаги иккинчи тўпини 2011 йил 16 март куни ОЧЛ доирасида Қатарнинг «Ал-Садд» жамоаси билан ўйинда киритди.

Абдухолиқов 2014 йил 10 февралда Хорватиянинг «Хайдук» жамоасига кўчиб ўтди ва у ерда самарали фаолият олиб борди.

Футболчининг миллий термадаги фаолиятига назар ташлайдиган бўлсак, у 2012 йил 25 февраль куни Жанубий Корея жамоасига қарши ўртоқлик ўйини (2:4)да Ўзбекистон миллий термаси сафида дебют қилди.

Жамоавий ютуқлари:

Ўзбекистон чемпиони (3): 2012, 2016, 2018

Ўзбекистон кубоги ғолиби (2): 2011, 2016

Шахсий ютуғи:

Геннадий Красницкий клуби аъзоси: 105та гол

 

БОБУР АЛИШЕР ўғли АБДУХОЛИҚОВ

Туғилган санаси: 1997 йил 23 апрель

Туғилган жойи: Қашқадарё вилояти Косон тумани

Фуқаролиги: Ўзбекистон

Ёши: 23                   Бўйи: 1,75 м

Клуби: «Насаф»

Шартномаси: кўрсатилмаган

Трансфер суммаси: 900 минг евро (энг юқори нархи - 900 минг евро. 2020 йил 28 декабрь)

«Насаф»даги фаолиятидан ташқари турли ёш тоифасидаги термаларимизда тажриба орттирган Абдухолиқов Суперлигада умумий ҳисобда 102та ўйин ўтказиб, 37та гол ва 1та самарали узатмага муаллифлик қилгани ҳолда, майдонда 6795 дақиқа ҳаракат қилган.

Футболчи «аждарлар» таркибида ОЧЛ баҳсларида 12та ўйинда 3та гол уриб, умумий ҳисобда майдонда 910 дақиқа тўп сурган.

Бобурнинг Ўзбекистон кубогида қайд этган кўрсаткичи: 6та ўйинда 1та гол ва 2та самарали узатма.

 

ШАҲЗОД УМИДЖОН ўғли УБАЙДУЛЛАЕВ

Туғилган санаси: 1998 йил 2 март

Туғилган жойи: Наманган вилояти Косонсой тумани

Фуқаролиги: Ўзбекистон

Ёши: 22                   Бўйи:1,77 м

Клуби: «Металлург»

Шартномаси: 2022 йил 31 декабргача

Трансфер суммаси: 450 минг евро (энг юқори нархи - 450 минг евро. 2020 йил 28 декабрь)

Бу йилдан Ўзбекистон миллий термасига жалб этилган «Металлург» форварди мавсум давомида рақиблар дарвозасига бир-биридан чиройли 8та гол урди. Футболчи умумий ҳисобда Суперлигада 50та ўйин ўтказиб, 17та гол ва 5та самарали узатмани амалга оширгани ҳолда, майдонда 3587 дақиқа ҳаракат қилган. Ўзбекистон кубогида эса 3та ўйинда 1тадан гол ва ассист муаллифига айланиб, жами 259 дақиқа тўп сурди. Шунингдек, Убайдуллаев мавсум-2020да «Металлург» таркибида Суперлиганинг барча 26та ўйинида майдонга тушган 3 нафар футболчи (Станислав Андреев ва Ихтиёр Тошпўлатовдан ташқари)дан бири бўлди.

Таъкидлаш жоизки, Убайдуллаев ҳам легионерлар сафига қўшилишга яқин турибди. Норасмий маълумотларга кўра, Солигорскнинг «Шахтёр» клуби Шаҳзод билан шартнома имзолайди. Ҳозирча музокаралар якунланиш арафасида. Келишувга кўра, ўзбекистонлик ҳужумчи Беларусь жамоасида 8-10 минг доллар атрофида маош олади. Бундан ташқари, ҳар бир ютуқ учун 2 минг доллар мукофот пули ва қўшимча бонуслар ҳам назарда тутилган.

Хуршид ЮСУПОВ тайёрлади


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz