Қайднома

Қидирув

Касаба уюшмаси фаоллашмоқда

Касаба уюшмаси фаоллашмоқда

  19.01.2021 04:00
  0
  176
Касаба уюшмаси фаоллашмоқда

Таниқли мутахассис Алишер Никимбаев бу сафарги чиқишида яқин ўтмишнинг таниқли ҳужумчиларидан бири Камолиддин Мурзоев раҳбарлигидаги Ўзбекистон футболчилари касаба уюшмаси фаолиятини алоҳида эътироф этди.

* * *

- Ўзбекистон ФКУ раиси Камолиддин Мурзоев «Фейсбук»даги аккаунтида обуначилар (тушунишимизча, ҳозир фаолият юритаётган футболчи­лар)га шартнома масаласида саволлар юборишни таклиф қилди. Умуман, касаба уюшмаси анча фаоллашди ва бу барчамизни қувонтирмоқда. 4 йил аввал ҳам йигитлар касаба уюшмасини рўйхатга олиш учун бюрократиянинг «шамол тегирмонлари»га қарши кураш олиб боришаётганди. Уларга халал беришди, мурожаатлари беэътибор қолдирилди, ташкилотни тан олишни исташмади. Бироқ улар ёпиқ эшикларни қоқишда давом этишди ва охир-оқибат, ниятларига етишишди. Айнан касаба уюшмаси футболчиларнинг ўтишлари ва мақоми бўйича Регламентнинг қайта кўриб чиқилишида бош ташаббускор бўлди. Сўнгги 3 йилда «ислоҳотчилар» томонидан амалга оширилган тузатишлар натижасида ушбу ҳужжатда ФИФА Регламентига мос келмайдиган ва ҳаттоки, унга зид саналган 20тага яқин банд аниқланганди. Муҳими, касаба уюшмасининг кичик, лекин мақсади сари дадил интиладиган жамоаси таслим бўлмай, ниятига етди. Регламентга зарур ўзгаришлар киритилди. Касаба уюшмаси янада фаоллашмоқда. У 2002 йили тузилган, лекин қисқа муддатда фаолиятини якунлаган аввалги уюшмадан мутлақо фарқланмоқда.

* * *

- Ўзбекистон футболчилар касаба уюшмаси (UFPU) ФИФА сўровига кўра, 2020 йилнинг энг яхши футболчиларидан иборат FIFPro World XI термасини тузди.

FIFPro World XI термаси (UFPU талқини)

Дарвозабон: Алиссон Бекер («Ливерпуль»)

Ҳимоячилар: Серхио Рамос («Реал»), Виржиль ван Дейк («Ливерпуль»), Трент Александер-Арнольд («Ливерпуль»), Давид Алаба («Бавария»)

Ярим ҳимоячилар: Тони Кроос («Реал»), Тьяго Алкантара («Бавария»|«Ливерпуль»), Кевин де Брюйне («Манчестер Сити»)

Ҳужумчилар: Роберт Левандовски («Бавария»), Криштиану Роналду («Ювентус»), Лионель Месси («Барселона»)

Алишер НИКИМБАЕВ


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz