«Локомотив» (Москва) футболчиси Жасур Жалолиддиновнинг агенти Юрий Белоус яна бир бора мижози келажагига тўхталиб, таклифлар етарли эканлигини таъкидлади. «Жасур олдида хориж клубларидан тушган яхши таклифлар бор. Буни «Локомотив» раҳбарлари билан муҳокама қиламиз, албатта. Унинг «Тамбов»да қолмаслиги аниқ, умумий ҳолатни ҳали яхшилаймиз. Ишонинг, бу футболчини узоқ кузатганман, БААда ва Тошкентда ҳам! У ўсиб келаётган юлдуз! Тўғри, агар юлдуз сўнса, бошқа порламайди», - деди Белоус. Футболчининг агенти championat.com вакилларига берган интервьюсида ҳам ҳамюртимиз атрофида юзага келган вазият борасида маълумот тақдим этди: «Одамлар нимани эшитишса, ёзаверишади, аммо унинг қаерда эканлигини билишмайди. Жасурда трансфер нархи йўқ эди. Ҳа, агентлик улуши бўлган, тамом. Можаро Ўзбекистонда бошланди. Россия ОАВ эса барчасини кўчириб ёзди. «Бунёдкор»нинг собиқ бош директори Жасурни қўйиб юборишни истамагани учун вазият шундай тус олди: унинг олдида «Бешиктош» ва бошқа клублардан таклифлар бор эди. Бизникиларга эса, шов-шув керак. Жасур учун 30 баравар ортиқча пул тўлангани - уйдирма. Чунки трансфер суммасининг ўзи йўқ. Келишув бўлган, клубга товон пули тўланган. Барчаси шаффоф ва тоза, ҳеч қандай саволларга ўрин йўқ».
«Тамбов» бош мураббийи Сергей Первушин эса, ҳамюртимизга жамоада ўйнаб кетиши учун имкон беришга тайёр. «Жалолиддинов мавсум айни қизғин паллага кирган пайт, жиддий ўйинларга тайёр бўлмаган ҳолда келди. У «Локомотив»да амалиётсиз қолганди. Жасур спорт формасини тиклаганида, ўта муҳим учрашувларда майдонга тушдик ва асосий эътиборни тажрибали футболчиларга қаратдик. Яъни ёш футболчини бирданига «олов» ичига ташлашга жазм қилмадик. Аслида у иқтидорли йигит, тўп билан яхши ишлайди ва янада ўсишига ишонч катта. Тақдир синовларига дуч келган Жасурга ёрдам беришни хоҳлаймиз. Қисқаси, унга имконият беришга тайёрмиз», - деди Сершей Первушин.
Манба: interfutbol.uz
Киритилган сана: 17.12.2017 17:00
Киритилган сана: 23.11.2017 06:27
Киритилган сана: 29.10.2017 17:51
Киритилган сана: 20.12.2017 09:09
Киритилган сана: 26.11.2017 06:28
Киритилган сана: 29.12.2017 00:29
Киритилган сана: 16.05.2017 14:23
Киритилган сана: 23.07.2017 22:07
Киритилган сана: 24.11.2017 00:17
Киритилган сана: 21.09.2017 12:35
Киритилган сана: 16.01.2018 04:31
Киритилган сана: 07.01.2017 14:02
Киритилган сана: 05.11.2017 13:21
Киритилган сана: 09.10.2017 00:15
Киритилган сана: 08.05.2017 04:20