«Спартак» (Москва) ярим ҳимоячиси Остон Ўрунов айни пайт жамоанинг БААда олиб бораётган йиғинида қатнашмоқда. Бироқ унинг кейинги тақдири ҳамон мавҳум. Остоннинг ўзи ҳам дейлик, «Рубин»га ўтиши мумкинлиги ҳақидаги хабарларга нисбатан мавҳум фикр билдирди: «Спартак»дан кетаманми? Барчасини вақт кўрсатади. «Рубин»? Бу ҳақда ҳеч нарса эшитмадим», - деди 20 ёшли ярим ҳимоячи. Эслатиш жоиз, Ўрунов ёзги трансферлар ойнаси вақти «Уфа»дан «Спартак»ка ўтиб, узоқ муддатли шартнома остига имзо чекканди. У РПЛнинг жорий мавсуми атиги 8та ўйинда қатнашди. Яна бир хабарга кўра, «Уфа» 20 ёшли футболчини ижара келишуви асосида ортга қайтариб, унинг маоши (йилига 600 минг евро)ни тўлиқ ўз зиммасига олмоқчи эди. Бироқ «Спартак» бу таклифга рад жавоби берди. Ўз навбатида, «Уфа»нинг Ўрунов трансферини 1 млн. еврога сотиб олиш бўйича йўллаган таклифи ҳам «оқ-қизиллар»га ёқмади: улар кўпроқ олишни хоҳлашяпти. «Ўрунов билан боғлиқ вазият жуда қизиқ, чунки «Спартак» вакиллари «Уфа»дан кўпроқ сўрашяпти. Ҳар бир миллион учун ойига 50 мингдан қўшилади. Ўрунов августдан декабргача 250 минг миқдорида маош олган. Демак, умумий ҳисоб - 1 млн. 250 минг. «Спартак»ка Ўрунов керак эмас, «Уфа»га эса зарур. Бироқ футболчини «Спартак-2»га ўтказишлари ҳам мумкин», - деди журналист Сергей Егоров. Бошқа манбалар Остон Ўруновнинг трансфери ортидан «Спартак» собиқ бош директори Шамиль Газизов улуш олиши мумкинлиги ҳақида бонг урмоқда. Остоннинг шартномаси бандига мувофиқ, Газизов трансфернинг 1 миллион евродан ташқари қолган суммасидан 50 фоизини олади. Оддий айтганда, «Спартак» Ўруновни 2 миллионга сотса, Газизовга 500 минг тегади. «Уфа» директорлар кенгаши вакили Ротислав Мирзагуловнинг куюнишича, Остонни «Спартак»дан қайтариш имконияти жуда паст. «Аввал ҳам айтганман, Остон - жуда яхши футболчи. Ҳозир фаолияти бўйича қарор чиқариш унинг ўзига боғлиқ эмас. Аслида Роналду ёки Мессини олиб келишга ҳам йўқ демасдик. Ўрунов трансфери эса уларникига нисбатан реалроқ, фақат «Спартак»дан рад жавоби олдик», - деди Мирзагулов.
Айтиш ўринли, ҳамюртимиз Дубай йиғинида қатнашадиган футболчилар рўйхатига киришдан олдан тиббий кўрикдан ўтди. Дарвоқе, москваликлар БААда 30 январь куни «Пахтакор», 6 февралда эса «Шахтёр» (Солигорск) билан назорат учрашуви ўтказишни режалаштиришган.
Манба: interfutbol.uz
Киритилган сана: 17.12.2017 17:00
Киритилган сана: 23.11.2017 06:27
Киритилган сана: 29.10.2017 17:51
Киритилган сана: 20.12.2017 09:09
Киритилган сана: 26.11.2017 06:28
Киритилган сана: 29.12.2017 00:29
Киритилган сана: 16.05.2017 14:23
Киритилган сана: 23.07.2017 22:07
Киритилган сана: 24.11.2017 00:17
Киритилган сана: 21.09.2017 12:35
Киритилган сана: 16.01.2018 04:31
Киритилган сана: 07.01.2017 14:02
Киритилган сана: 05.11.2017 13:21
Киритилган сана: 09.10.2017 00:15
Киритилган сана: 08.05.2017 04:20