Қайднома

Қидирув

Юрген Клопп: “Футболчиларни гол уришга мажбур қила олмайсиз”

Юрген Клопп: “Футболчиларни гол уришга мажбур қила олмайсиз”

  19.01.2021 11:11
  0
  201
Юрген Клопп: “Футболчиларни гол уришга мажбур қила олмайсиз”

“Ливерпул” бош мураббийи Юрген Клопп «Манчестер Юнайтед»га қарши ўйиндан кейин ўз фикрларини билдирди:

“Агар 1:0 ҳисобида ғалаба қозонганимизда, ҳаммаси жойида деб айтган бўлардим. «Манчестер Юнайтед»да имкониятлар бўлганини инкор этиб бўлмайди. Рақиб яхши формада эди. Ўйиндан олдин айтганларим – ҳақиқат. Биринчи бўлимда ажойиб босим ўтказдик. Тўп билан яхши ҳаракатландик, аммо гол ура олмадик. Бу – футболдаги энг муҳим жиҳат. Иккинчи бўлим очиқроқ ўтди. Уларда гол уриш учун икки имконият бўлди ва Алиссон яхши сейвлар бажарди. Ҳамма голлар кўришни хоҳлайди. Аммо футболчиларни гол уришга мажбур қила олмайсиз. Биз футбол ўйнадик, рақибни жарима майдончасида қамалишга мажбур қилдик. Футболда дуч келишингиз мумкин бўлган энг ёмон ҳолат: сиз жаҳон даражасидаги футболчилардан иборат жамоага қарши ўйнайсиз ва уларнинг барча ўйинчилари ҳимояланишади”, - деди мутахассис.



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz