Ўзбекистон Миллий Терма Жамоаси ҳамда "Локомотив" ПФК бош шифокори Аброр (Муҳаммадович) Пирриев ўз телеграм каналида бугунги санага оид Миллий терма жамоамизнинг Австралияда ўтган Осиё кубогида Саудия Арабистони устидан қозонилган ажойиб ғалабасини эслаб ўтди.
“Айнан ушбу кун, 2015 йил Австралияда бўлиб ўтган Осиё Кубогида гуруҳ босқичининг ҳал қилувчи баҳсида, Мельбурн шаҳрида Саудия Арабистони терма жамоасига қарши ўйин ўтказгандик. Бизни фақат ва фақат ғалаба қониқтирарди холос. Акс ҳолда... ўйлаш ҳам қўрқинчли эди.
Кечагидек ёдимда: кийиниш хонасида ҳаяжон, руҳий босим, қисқаси, асабий ҳолат ҳукмрон эди. Ўйинга чиқишдан олдин бош мураббий нотиқларга хос баланд ва аниқ оҳангда шундай сўзларни айтганди: “Йигитлар! Жангчилар! Бугун майдонга устоз сифатида менинг шаъним учун эмас, меҳнат ила топган ўзингизнинг шаънингиз учун ҳам эмас, балки қаерда бўлмасин сизни бугун юрагини ҳовучлаб кузатиб турувчи ота-онангиз шаънию ишончи учун, сизга оқ фотиҳа берган биринчи устозингиз ҳаққи-ҳурмати учун, Ватан шаъни ҳимояси учун майдонга тушамиз! Ортга йўл йўқ! Олға йигитлар!
Майдонга чиққанимизда мухлисларимизнинг “Умри, но победи!” ёзувли банерини кўргач йигитлар ҳақиқатдан ҳам ортга йўл йўқлигини англаб етишганди”.
Манба: @abrorpirmuhammad
Киритилган сана: 17.12.2017 17:00
Киритилган сана: 23.11.2017 06:27
Киритилган сана: 29.10.2017 17:51
Киритилган сана: 20.12.2017 09:09
Киритилган сана: 26.11.2017 06:28
Киритилган сана: 29.12.2017 00:29
Киритилган сана: 16.05.2017 14:23
Киритилган сана: 23.07.2017 22:07
Киритилган сана: 24.11.2017 00:17
Киритилган сана: 21.09.2017 12:35
Киритилган сана: 16.01.2018 04:31
Киритилган сана: 07.01.2017 14:02
Киритилган сана: 05.11.2017 13:21
Киритилган сана: 09.10.2017 00:15
Киритилган сана: 08.05.2017 04:20