Қайднома

Қидирув

«Ювентус»нинг Шомуродовга қизиқиши жиддийга ўхшайди

«Ювентус»нинг Шомуродовга қизиқиши жиддийга ўхшайди

  19.01.2021 00:30
  0
  179
«Ювентус»нинг Шомуродовга қизиқиши жиддийга ўхшайди

Football Italia сайти «Ювентус»нинг ўзбекистонлик ҳужумчи Элдор Шомуродов масаласида «Женоа» билан алоқага чиққани ҳақида хабар тарқатди.

Calciomercato.com сайтининг тасдиқлашича, «бьянконерилар» 2020 йилнинг октябрида «Ростов»дан 7,5 млн. евро эвазига Генуяга кўчиб ўтган форвард билан музокара ўтказишган.

25 ёшли Шомуродов «А» Серияда 12та ўйин ўтказиб, 2та гол ва битта самарали узатмани амалга оширди. Унинг «грифонлар» сафидаги ўйинлари Италиянинг таниқли клубларида ёрқин таассурот қолдирди.

Маълумотларга кўра, қишда тўртинчи ҳужумчи жойига номзод излаётган «Ювентус» «Женоа» билан боғланиб, ўзбекистонлик футболчига қизиқаётганини билдирган.


Манба: football-italia.net


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Вадим Абрамов миллий терма жамоамизни ЖЧ-2022 олиб чиқишига ишонасизми?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz