Қайднома

Қидирув

“Навбаҳор” Тошкентда илк машғулотни ўтказди

“Навбаҳор” Тошкентда илк машғулотни ўтказди

  19.01.2021 07:40
  0
  199
“Навбаҳор” Тошкентда илк машғулотни ўтказди

Аввал хабар берганимиздек,  Наманганнинг “Навбаҳор” жамоаси янги мавсумга тайёргарликнинг иккинчи босқичини кеча пойтахтимиз Тошкентда бошлади.

“Лочинлар” пойтахтимиздаги илк машғулотни Нўъмон Ҳасанов бошчилигидаги мураббийлар штаби қўл остида “Тўқимачи” стадионида ўтказишди.

Машғулотдан олдин “Навбаҳор” бош мураббийи Нўъмон Ҳасанов футболчиларга куни кеча жамоа билан шартнома имзолаган икки нафар янги ўйинчилар – Баҳром Абдураҳимов ва Қувондиқ Рўзиевни таништирди.

Шундан сўнг жамоа аъзолари машғулотни қувноқ ҳолда ҳамда юқори кайфиятда ўтказишди.

Тошкентдаги йиғин давомида бир қатор янги футболчилар кўрикдан ўтказилади.

Шунингдек, ўртоқлик ўйинлари ўтказиш ҳам режалаштирилган.                                                                                                                                                       


Манба: “Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz