Қайднома

Қидирув

«Ман Сити» ҳозирча жим

«Ман Сити» ҳозирча жим

  19.01.2021 23:59
  0
  187
«Ман Сити» ҳозирча жим

«Манчестер Сити» ҳужумчи Серхио Агуэро ва ярим ҳимоячи Фернандиньо билан шартномани узайтириш борасида ҳеч қандай иш олиб бормаяпти.

The Athletic нашрининг хабар беришича, клуб раҳбарияти шу мавсум охирида шартномаси ниҳоясига етадиган ушбу икки футболчига уни узайтириш тўғрисида ҳеч қандай таклиф билан чиқмаган.

Жорий мавсумда аргентиналик 32 ёшли Агуэро АПЛда 5та учрашув ўтказди. У кўп вақтини жароҳатдан фориғ бўлишга сарфлади. 35 ёшли Фернандиньо эса тўққизта ўйинда майдонга тушди.

Олдинроқ, «шаҳарликлар» устози Пеп Гвардиола Фернандиньони жамоада қолишини истаётгани ҳақида хабарлар тарқаганди.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz