Қайднома

Қидирув

Назорат учрашуви. “Қўқон-1912” – “Бунёдкор” билан дуранг ўйнади

Назорат учрашуви. “Қўқон-1912” – “Бунёдкор” билан дуранг ўйнади

  19.01.2021 14:50
  0
  163
Назорат учрашуви. “Қўқон-1912” – “Бунёдкор” билан дуранг ўйнади

Тошкентда йиғин ўтказаётган “Қўқон-1912” жамоаси бугун навбатдаги ўртоқлик учрашувида майдонга тушди. қўқонликларнинг бугунги рақиби – “Бунёдкор” клуби бўлди. 

Ўйин кутилганидек шиддатли тарзда бошланди. 15-дақиқада “Қўқон-1912” ҳимоячиси Холмуҳаммедовнинг жаримадан йўллаган зарбаси дарвоза тўсинини "ялаб" ўтди. Орадан уч дақиқа ўтиб, Мўмин Мелиев дарвозабон билан деярли бирга бир вазиятга чиқиб зарба йўллади.

35-дақиқада Холмуҳаммедовнинг узатмасидан сўнг, Рустамовнинг бош билан берған зарбаси тўсинга тегиб қайтди. Биринчи бўлим якунланиши арафасида “Бунёдкор” футболчилари ҳисобни очишди. Бурчак зарбасидан сўнг Одилжон Абдурахмонов хисобни очди. Абдурахмонов қирғизистонлик футболчи бўлиб, "Бунёдкор"да кўрикда бўлиб турибди. Танаффусга жамоалар шу ҳисобда чиқиб кетишди.

Иккинчи бўлимни ҳам жамоалар фаол тарзда бошлашди. Ўйин давомида қўқонликларнинг кетма-кет ҳужумлари самара келтирмади. 70-дақиқада “Бунёдкор” футболчилари иккинчи голни китиришди. Иброҳим Томива ҳисобни ўзгартирди. 77-дақиқада эса Ашурматов шогридлари ҳисобни қисқартиришди. Шохрух Холматов бурчак зарбасидан сўнг  рақиб дарвозасини ишғол қилди.  Шунингдек қўқонликлар 85-дақиқада пенальти тепиш ҳуқуқига эга бўлишди. Андрей Сидоров пенальтини аниқ амалга оширди ва ҳисобни тенглаштирди. Шу тариқа учрашув дуранг ҳисобда якун топди.

 

Ўртоқлик учрашуви

“Қўқон-1912” – “Бунёдкор” – 2:2 (0:1)

Голлар: Шоҳрух Холматов (77), Андрей Сидоров (86). - Одилжон Абдурахмонов (42),  Иброҳим Томива (70).

 “Қўқон-1912”: Э. Аҳмадов, О. Рустамов, Б. Акбаров, М. Холмуҳаммедов, А. Мерзляков, Ф. Бекмуродов, И. Маликжонов, С. Азимов, М. Ҳасанов, С. Синдаров, М. Мелиев.

Захира: Х. Хўжаев, Ш. Холматов, Ж. Гусейнов, А. Маматхўжаев, А. Исроилов, С. Етовқўзиев, М. Норматов, Р. Абдуҳамидов, Ш. Норбеков, А. Сидоров, Д. Дурдиев.

«Бунёдкор»: Асилбек Омонов, Улуғбек Абдуллаев, Абдулла Абдуллаев, Хуршид Убайдуллаев, Суннатилла Абдуллажонов, Лутфулла Тўраев, Хуршид Ғиёсов, Санжар Рашидов, Одилжон Абдураҳмонов, Нурилло Тўхтасинов, Миржаҳон Мираҳмадов.



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz