Қайднома

Қидирув

Каррагернинг тахмини...

Каррагернинг тахмини...

  20.01.2021 09:20
  0
  176
Каррагернинг тахмини...

“Мен ҳали ҳам Мане ва Салоҳ яна гол уришни бошлашларига ишонаман. Аммо, шуни айтишим керакки, Фирминодан хавотирдаман. Албатта, у ҳеч қачон тўпурар ҳисобланмаган. Бу иш бошқаларнинг бўйнида, лекин у ўз вазифасини бажариши керак. Улар гол уролмаганда, айнан у дарвозага катта таҳдид солиши керак.

Ўтган мавсумда ҳам у бу ишни бажариб берадими, деган хавотирда эдим. Мени энг кўп хавотирга соладиган бу айнан Фирминодир ва агар мендан кучли учликдан кимни олиш кераклигини сўрашса, у шубҳасиз бразилиялик форвард бўлади. Эртами-кеч, ушбу учликни барибир бўлишга тўғри келади.

Голлар сони сезиларли даражада камайди. Бунинг устига унинг тўпга эгалик қилиш кўрсаткичининг анча тушиб кетгани ҳам кўриниб турибди. Бу жуда катта пасайиш. У гол ура олмаганида ва пасларни узатишда нзноқлик қилган пайтларда бошқа ишлар билан банд бўоарди. Аммо энди унинг ҳар жиҳатда сезиларли орқага чекинишни кўряпмиз. Ўйлайманки, буни жисмоний тайёргарликнинг етишмаслиги ёки унинг 30 ёшга яқинлашаётгани, ҳужумчилар учун табиий пасайиш кузатилаётгани билан боғлаш мумкин”, - дея Каррагер сўзларини Sky Sports келтирмоқда.

Жорий мавсумда Фирмино барча турнирларда 26 учрашув ўтказиб уларда 5та гол урди ва 3та голга узатмани амалга оширди.



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz