Қайднома

Қидирув

ЎФА аёллар ўртасидаги U-20 Осиё кубогини Ўзбекистонда ўтказиш бўйича ОФКга ариза топширди

ЎФА аёллар ўртасидаги U-20 Осиё кубогини Ўзбекистонда ўтказиш бўйича ОФКга ариза топширди

  19.01.2021 20:02
  0
  214
ЎФА аёллар ўртасидаги U-20 Осиё кубогини Ўзбекистонда ўтказиш бўйича ОФКга ариза топширди

Ўзбекистон футбол ассоциацияси Осиё футбол конфедерацияси билан йирик халқаро турнирларга мезбонлик қилиш бўйича ҳамкорликни давом эттиради.

ЎФА ўтган йилги мавсум якунида 2022 йилги U-23 Осиё кубоги Ўзбекистонда қабул қилиш бўйича ОФКга сўровнома юборган эди.

Шунингдек, аёллар футболи бўйича 2022 йилги U-20 Осиё кубогини юртимиз майдонида ўтказиш мақсадида ОФКга мурожаат хати йўллади.

Кейинги навбатда, ОФК ҳар бир талабгор аъзо ассоциация билан тендер жараёнига доир зарурий ҳужжатлар устида иш олиб боради.

Мазкур чемпионатнинг расмий мезбони 2021 йил апрель ойида эълон қилиниши режалаштирилган.


Манба: www.ufa.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz