Қайднома

Қидирув

“Монако” Марселога уч йиллик шартнома таклиф қилишга тайёр

“Монако” Марселога уч йиллик шартнома таклиф қилишга тайёр

  20.01.2021 02:31
  0
  192
“Монако” Марселога уч йиллик шартнома таклиф қилишга тайёр

«Реал» ҳимоячиси Марсело фаолиятини Франсия чемпионатида давом эттириши мумкин.

АS хабарига кўра, “Монако” клуби 32 ёшли бразилиялик футболчига жиддий қизиқиш билдирмоқда. Монаколиклар “қаймоқранглилар”га Марсело учун 6 миллион евро маош билан уч йиллик шартнома таклиф қилишга тайёр. Бундай даромад «Севиля» нинг собиқ ҳужумчиси Виссам Бен Эддернинг маошига тенгдир.

Айни пайтда бразилиялик чарм тўп устаси «Реал» да йилига 9 миллион евро ишлаб топмоқда. Марселонинг шартномаси 2022 йилнинг ёзигача мўлжалланган. Футболчи бу мавсумда барча турнирларда эттита ўйин ўтказди ва иккита голли пас берди.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz