Қайднома

Қидирув

Френк Лемпард: “«Челси» нинг ўйинидаги пасайишдан хавотирдаман”

Френк Лемпард: “«Челси» нинг ўйинидаги пасайишдан хавотирдаман”

  20.01.2021 10:20
  0
  138
Френк Лемпард: “«Челси» нинг ўйинидаги пасайишдан хавотирдаман”

«Челси» бош мураббийи Френк Лемпард «Лестер»га қарши ўйиндаги мағлубият ҳақида фикр билдирди.

“Улар биздан кўра тезкорроқ эдилар, рақиб футболчилари шогирдларимга нисбатан кўпроқ югуришди ва ажойиб формада эканликларини кўрсатдилар. Бизда эса бир неча вазиятда  аниқлик етишмади. Ўйиндаги пасайиш мени хавотирга солмоқда. Тўғри, бир нечта ғалабаларга эришдик, аммо саккиз мағлубиятдан бештаси биз хоҳлаган нарса эмас эди. Ушбу вазиятдан чиқиш учун характер талаб этилади”, - дея Лемпарднинг сўзларини келтиради. ВВС

Маълумот учун, “Лестер” 19 учрашувда 38 очко тўплаб, Англия Премер-лигаси турнир жадвалининг этакчисига айланиб олди. “Челси" эса 29 очко билан 8-ўринда бормоқда.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Вадим Абрамов миллий терма жамоамизни ЖЧ-2022 олиб чиқишига ишонасизми?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz