Қайднома

Қидирув

Арсен Венгер Месут Ўзилнинг «Арсенал» дан кетишига изоҳ берди

Арсен Венгер Месут Ўзилнинг «Арсенал» дан кетишига изоҳ берди

  20.01.2021 09:40
  0
  166
Арсен Венгер Месут Ўзилнинг «Арсенал» дан кетишига изоҳ берди

«Арсенал» нинг собиқ бош мураббийи Арсен Венгер ярим ҳимоячи Месут Ўзил «канонирлар» лагеридан кетгани ҳақида фикр билдирди.

«Ўзил - қулай муҳитга муҳтож одам. Ишончим комилки, бу борада Туркия унга жудаям мос келади. У ҳужумчиларга учрашувларда ғалаба қозониш учун имконият яратиши мумкин. Агар «Фенербахче» бундан унумли фойдаланишни ўрганса, унда чемпионатда доимий ғалабаларга эришиш имконияти катта бўлади.

Месута ҳақида гапирганда, оркестрни тасаввур қилиш мумкин. У ўз вақтида тўп билан ўйнайдиган иқтидор эгаси. У вақтни ўтказиш ва ижодкорлик жиҳатидан жуда ажойиб. У ўйинда қандай вазиятга дуч келмасин, тўғри қарорни танлайди. Ёрқин маҳорат.

Агар индивидуал машғулотлардан сўнг Ўзилнинг жисмоний тайёргарлиги маъромида бўлмаса, яхши формага келиш учун Ўзилга 3-4 та ўйин керак бўлади. У тезда рақибнинг эркин зоналарини кўради, тезда тўғри қарор қабул қилади ва бир зумда майдондаги вазиятни баҳолайди. Бу хислат футболда камдан кам кузатилади.

Ўзилнинг тезкор трансфери январь ойидаги энг  шов-шувли ўтиш бўлади, чунки ҳозирда футбол олами тинч», - дея Венгернинг сўзларини келтиради ESPN.

Маълумот учун, Месут Ўзил АПЛнинг 2020/2021 йилги мавсуми учун «Арсенал» таркибига киритилмаган. Сўнгги ҳафталарда немис футболчиси асосий таркибдан айро холда машғулот ўтказди. 17 январь куни «Канонирлар» ва Ўзил томонларнинг ўзаро келишуви асосида шартномани бекор қилишди.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz