Қайднома

Қидирув

Ловрен: “Клопп менга СМС юборди. Ва мен унга жавоб бермадим”!

Ловрен: “Клопп менга СМС юборди. Ва мен унга жавоб бермадим”!

  20.01.2021 15:25
  0
  267
Ловрен: “Клопп менга СМС юборди. Ва мен унга жавоб бермадим”!

«Зенит» ҳимоячиси Деян Ловрен «Ливерпул» дан кетиш қарори ва «қизиллар» бош мураббийи Юрген Клопп билан кечган суҳбат ҳақида гапирди.

«Мен ҳеч қачон ҳеч нарсадан афсусланмайман, бу туйғу менинг қалбимдан жой тополмайди. Мен қарор қилдим - «Ливерпул» ни тарк этиш. Сўнгги пайтларда у ерда ўзимни бахтли ҳис қилмадим, чунки улар менга ишонишмади. Энди эса ўзимни бахтли ҳис қиляпман ва қарорим шу ерда бўлиш. Ўйлайманки, улар мени мен уларни соғинишдан кўра кўпроқ соғинишади. Ва мен ҳам, Клопп ҳам буни биламиз. Биз баъзан у билан ёзишиб турамиз ва бир марта у менга зерикканлигини ёзган. Ва мен жавоб бермадим!

Клоппнинг асосий сифати? Аввало, бу иш жараёнига муносабат. У яхши ишлаш нимани англатишини билади. Биласизми, баъзида тушуниш қийин, аммо бу ерда ва «Ливерпул» да одамлар ўз ишларига ҳар хил муносабатда бўлишади. Мен доим буни тушунтиришга ҳаракат қиламан: «Арсенал Тула» га қарши ўйнашингиз ёки «Лацио» Дортмундга қарши ўйнашингиз муҳим эмас - бу учрашувларга, бу рақибларга ва сизнинг ўйинингизга бир хил муносабатда бўлишингиз керак. Буни мен «Ливерпул» да ўрганганман, - дея Ловреннинг сўзларини келтиради «Зенит» матбуот хизмати.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz