Қайднома

Қидирув

Наманган виоятида умумий ҳолат" бўйича имкониятлар ўрганилди ва...

Наманган виоятида умумий ҳолат" бўйича имкониятлар ўрганилди ва...

  20.01.2021 20:40
  0
  196
Наманган виоятида умумий ҳолат

Ўзбекистон футбол ассоциацияси биринчи-вице президенти Равшан Эрматов, МОҚ бош котиби Ойбек Касимов, шунингдек, бир қатор мутасадди ва мутахассислар Наманган вилоятига ташриф буюрди.

Сафар давомида ҳудудларда футбол билан мунтазам шуғулланиш, соғлом турмуш тарзи ҳамда спортни аҳоли ўртасида кенг тадбиқ этиш ҳамда футбол оммавийлигини ошириш бўйича амалга оширилаётган ишлар билан танишилди.

Мутахассислар Наманган шаҳри, Тўрақўрғон, Чуст, Поп, Косонсой, Уйчи ва бошқа туманларда спортга ва ҳусусан футболга яратилган шароитлар билан яқиндан танишди. Ёш футбол тарбияланувчиларининг машғулот жараёнини кузатиш баробарида, жойларда болалар-ўсмирлар футболига бўлган эътибор ҳамда имкониятларни кўздан кечирди. Инфратузилманинг талаб даражасига мос келиши борасида таклифлар билдирилди.

Равшан Эрматов Наманган вилоят ҳокими, вилоят футбол ассоциацияси президенти Шавкат Абдуразаковга вилоятда футболни ривожлантиришда амалга ошираётган ишлари учун ЎФАнинг ташаккурномаси ва эсдалик совғаларини топширди.

Шунингдек вилоят футбол ассоциацияси моддий техник базасини яхшилаш ва унинг фаолиятини ОАВда кенг ёритилишини таъминлаш мақсадида ЎФА томонидан техник жиҳозлар ва зарур ўқув қўлланмалар тақдим этилди.


Манба: www.UFA.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz