Қайднома

Қидирув

Микаэль Секейрадан тавсия...

Микаэль Секейрадан тавсия...

  20.01.2021 21:40
  0
  275
Микаэль Секейрадан тавсия...

Тошкентнинг “Локомотив” клубига яқинда таклиф этилган португалиялик мураббий Микаэль Секейра ўзбекистонлик мураббийларга Жозе Моуринью, Андре Виллас-Боаш, Витор Перейра каби мутахассислар етишиб чиққан даргоҳга бориб малака оширишни маслахат берди. Бу ҳақда Ўзбекистон Миллий Терма Жамоаси ҳамда "Локомотив" ПФК бош шифокори Аброр (Муҳаммадович) Пирриев ўзининг расмий телеграм каналида айтиб ўтди.

Масъуллигим сабаб “база”миз ошхонасида барвақт пайдо бўламан. Бош мураббийимиз биринчи бўлиб нонуштага тушади. Ҳамкасблар келгунига қадар икки "чала инглиз"лар бироз суҳбат қурамиз. Бугунги гурунгдан парча:

– Сизда мураббийлар, билмадим, қаерда малака оширишади-ю, аммо мендан маслаҳат сўрашганида, албатта, Порто Спорт Университетини (FCDEF) тавсия қилган бўлардим.

– Нега айнан ўша даргоҳ?

– Чунки ўша университетнинг "Спорт илми ва жисмоний тарбия" факультетида VÍTOR FRADE – футбол соҳасидаги Европанинг машҳур мутахассиси фаолият юритади. Унинг қўл остида кўплаб номдор мураббийлар таҳсил олишган; у яратган машғулот ва ўйинлар методикасини қўллаб Жозе Моуринью, Андре Виллас-Боаш, Витор Перейра каби кўплаб португалиялик мураббийлар юқори марраларга эришишган. Ҳозир ҳам кўплаб етакчи мураббийлар айнан ўша мутахассис мактабини кўрган мураббийларни ассистент қилиб олишни хоҳлашади...

Қизиқувчи мураббийлар бу́лса, ушбу мутахассис ва унинг методикаси ҳақида интернетдан билиб олишлари мумкин.


Манба: @abrorpirmuhammad


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz