Қайднома

Қидирув

Кроос: Лопетегининг «Реал» дан ҳайдалиши менга жуда қаттиқ таъсир қилди

Кроос: Лопетегининг «Реал» дан ҳайдалиши менга жуда қаттиқ таъсир қилди

  20.01.2021 22:20
  0
  178
Кроос: Лопетегининг «Реал» дан ҳайдалиши менга жуда қаттиқ таъсир қилди

Мадриднинг «Реал» клуби ярим ҳимоячиси Тони Кроос мураббий Хулен Лопетегини Мадрид клубидан четлатиш жараёнида қийналганини тан олди.

“Лопетегининг ишдан бўшатилиши менга жуда азоб берди, чунки у биринчи даражали мураббий ва ажойиб инсон. «Реал» да ишлаганда, у шунчаки омадсиз даврни бошдан кечирди. У «Севиля» билан Европа Лигасида ғолиб бўлганида мен ундан хурсанд бўлдим. Лопетеги бунга лойиқ эди”, - дея Крооснинг сўзларини келтиради AS.

Эслатиб ўтамиз, Лопетеги 2018 йил ёзида “Реал” ни бошқарган ва октябрда лавозимни тарк этган эди. Мутахассис раҳбарлигида Мадрид клуби атиги 14та ўйин ўтказган, шундан 6тасида мағлуб бўлган. 2019 йил июнь ойидан бошлаб Лопетеги “Севиля" ни бошқариб келмоқда. 10 январь куни клуб мутахассис билан шартномани 2024 йилгача узайтиргани ҳақида хабар берди.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz